Стрессга ишлаб чиқариш жараёнида нималар сабаб бўлишини биласизми?
— ходимнинг муайян иш вақтида топшириқни иш шароитидан келиб чиқиб белгиланадиган иш тезлигида бажариши кўп ҳолларда раҳбарият томонидан ижобий баҳоланмаслиги;
— ходимнинг жисмоний ва интеллектуал имкониятлари ҳар доим хам унинг лавозимига қўйиладиган талаб даражасида бўлмайди. Бундай ҳоллар эса касбий сиқилиш ҳолатлари келиб чиқишига олиб келади;
— стресс ҳолатига иш бажарувчи ёки юқори раҳбарлардан кўра ўрта бўғин раҳбарлари кўпроқ учраши таъкидланган. Бунга сабаб, вертикал бўйсиниш тизими остида ишлаш, яъни юқори раҳбарият топшириқлари ва қўл остидаги ишловчилар томонидан ушбу топшириқларни бажариш имкониятлари мутаносиблигини топиш мушкуллигидир;
— мансаб бўйича кўтарилиш ва бу жараённи тезлатиш имконияти. Инсон ҳамиша юқорига интилишга ўрганган. Юқори лавозимни эгаллаш – молиявий таъминотнинг яхшиланиши ва кенг имкониятларга эга бўлишдир. Баъзи ходимлар учун эса – ўзлари учун «мен» дейиш имкониятини беради. Бундай имкониятларнинг йўқлиги жиддий стресс фактори ҳисобланади;
— раҳбарият ва касбдошлар билан ўзаро муносабатлар. Ҳар қандай ишлаб чиқариш жараёнлари, жуда кам ҳолларда силлиқ ва ўзаро манфаатли бўладиган меҳнат муносабатларини назарда тутади. Ушбу омил кўп ҳолларда стресс келтириб чиқарувчи асосий сабаб ҳисобланади;
— меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори оширилмасдан иш юкламаларининг оширилиши, кўп ҳолларда стресс ҳолати ўз имкониятларини намойиш эта олмаслиги, касбий жараёнларни тушунмаслиги, меҳнат мажбуриятларини бажариш ечимларининг йўқлиги, раҳбар топшириқларининг ақл бовар қилмаслигидан келиб чиқади.
Нодира КАРИМОВА