Остеомиелит қандай касаллик?

Остеомиелит – кўмикнинг яллиғланиши. Укўпинча одам скелети ғовак суякларининг бўғимга яқин жойида учрайди. Касалликка йиринглатувчи микроблар (стафилококк, стрептококк) сабаб бўлади. Микроблар суяк тўқимасига узоқдаги йиринг ўчоғидан, масалан, чипқондан, ангинада яллиғланган муртак безларидан, янги туғилган болаларда инфекция тушган киндикдан қон оқими (гематоген йўл) билан келиши мумкин. Яллиғланиш сил, захм касалликлари оқибатида ҳам пайдо бўлади.

Касалликнинг ўткир ва сурункали турлари бор. Ўткир гематоген остео­миелит одатда 8-17 ёшда рўй бера­ди. Кўпинча, бадан совқотгач ёки лат еганда тўсатдан бошланади. Бемор жунжикиб, ҳарорати 39-40 даражага­ча кўтарилади, пульси тезлашади, кўз олди қоронғилашади, ухлай олмайди, алаҳлайди. Сўнгра яллиғланган суяк оғрийди, устидаги тери шишиб, қи­заради. Йиринг ёриб чиққанда, ҳа­рорат пасайиб, беморнинг аҳволи яхшиланади. Остеомиелит оқибати­да йирингли артрит ривожланиши, суяк синиши, сепсис пайдо бўлиши мумкин. Қонда лейкоцитлар кўпаяди.

Касаллик совуқда узоқ вақт қолиб кетиш, суякда операция ўтказиш жа­раёнида инфекция тушиши, жароҳат­ларни вақтида даволамаслик оқиба­тида ҳам келиб чиқиши мумкин.

Асосан ёш болаларда кузатила­диган ушбу суяк касалликларининг олдини олишда тўғри овқатланишга эътибор қаратиш, спорт билан дои­мий равишда шуғулланиш, уйқудан олдин овқатланмаслик лозим.

Остеомиелит тез-тез қайталаниб, одам танасининг бутун аъзоларига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Бунда бўғимларда, асаб тизимида, қон-то­мир, юрак, буйрак, жигар ва бошқа юмшоқ тўқималарда ўзгаришлар кузатилади. Остеомиелитга учраган найсимон суякларда эса паталогик си­ниш, катта ҳажмда суяк тўқимасининг чириши, суяк дефекти, ёлғон бўғим, суяк тўқимасининг ўсишдан тўхташи ва суяк ҳосил қиладиган бўғимлар­нинг тикланишида оғир ўзгаришлар пайдо бўлиши мумкин.

Агар бемор касалликни тезда се­зиб, вақтида даволанса, асоратларсиз соғайиб кетади. Аммо суяк емирилиб, йиринглаш қонга тарқалган бўлса, се­зиларли асоратлар қолади. Касаллик комплекс ва операция усулида даво­ланади. Остеомиелитдан ортопедик асоратлар қолмаслиги ҳам мумкин.

Ҳар бир инсон ўз саломатлиги учун қайғурмоғи шарт. Агар у ўз соғлиги­га эътибор бермас, жароҳатлардан сақланмас экан, бир умр мажруҳ бў­либ қолиши, давоси йўқ касалликлар­га дучор бўлиши мумкин. Атрофда миллионлаб касаллик инфекциялари изғиб юрган бир пайтда эҳтиётсизлик қилиб турли касалликларни юқтириб ёхуд орттириб олиш ортиқча.

Бугунги кунда дунёда онкологик ка­салликлар тарқалиши бўйича бирин­чи ўринда турса, жароҳатлар ва бошқа сабаблар билан суяк емирилиши ка­салликларини орттириб олиш, нати­жада бир умрга мажруҳ бўлиб қолиш 2-ўринга чиқиб улгурганини ҳам эъти­бордан четда қолдирмаслик даркор.

Яна ўқинг:  Меҳрибонлик уйининг собиқ директори ва ходимларига нисбатан суд ҳукми ўқилди

Ю.РАҲМАТУЛЛАЕВ,

болалар жарроҳи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: