“Стоматология Юга-2019” халқаро олимпиадаси

2019 йил 21-22 октябр кунлари Тошкент давлат стоматология институтида яна бир халқаро танлов – “Стоматология Юга-2019”  халқаро олимпиадаси ўтказилди.

Рус миллий академик драма театрида бўлиб ўтган очилиш маросимини  Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов очиб берди. Шунингдек Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов, Тошкент давлат стоматология институти ректори Жасур Ризаев ва меҳмонлар халқаро танловнинг аҳамияти ҳақида нутқ сўзлаб, танловни очиб беришди.

Ушбу олимпиадада жами 18 та етакчи тиббий олий таълим муассасаридан, жумладан, Волгоград давлат тиббиёт университети, Кубан давлат тиббиёт университети, Москва давлат тиббиёт ва стоматология университети, Биринчи Москва Давлат Тиббиёт Университети, Киров давлат тиббиёт университети, И.П. Павлова номидаги Рязан давлат тиббиёт университети, Пятигорск тиббиёт ва фармацевтика институти, Қозон давлат тиббиёт университети, Приволжье тиббий тадқиқот университети, Бошқирдистон давлат тиббиёт университети, Қарағанда тиббиёт университети, Астана тиббиёт университети, Қозоғистон-Россия тиббиёт университети, Н.Н.Бурденко номидаги Воронеж давлат тиббиёт университети, Бухоро, Самарқанд ва Андижон тиббиёт институтлари ва Тошкент давлат стоматология институтидан иштирокчилар қатнашдилар.

Иштирок учун Тиббиёт олий таълим муассасаларининг юқори курсларда таҳсил олаётган 5 талабадан иборат жамоалари ташриф буюрдилар. Олимпиада терапевтик стоматология, ортопедик стоматология, хирургик стоматология, болалар стоматологияси ва ортодонтия йўналишларида олиб борилди.

Танловни халқаро тажрибага эга бўлган олимлар баҳолаб бордилар. Шуни айтиб ўтиш керакки, ушбу танловга юртимиз номидан қатнашган Тошкент давлат стоматология институти талабалари 2 та 1-ўрин, 2 та 2-ўрин, 1 та 3-ўрин ва 1 та мутлоқ ғолиб иштирокчи билан энг юқори ўринларни эгаллашди. Умумжамоа ҳисобида Киров давлат тиббиёт университети ва  Кубан давлат тиббиёт университети  бошқалардан кўпроқ юқори ўринларни эгаллашди.

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда электрон ID-картани жорий этиш режалаштирилмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: