ЎЗБЕКИСТОНДА ШАХМАТ ФЕСТИВАЛИ

Шахмат тарихидан маълумки, бу ўйин Ҳиндистонда бир ярим минг йил аввал пайдо бўлган ва инсоният тамаддунининг ажралмас қисми сифатида дунё бўйлаб кенг тарқалган.
Мамлакатимиздаги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори, археолог Юрий Буряков шахмат тарихида янгилик яратди.
Археолог 1990 йил Самарқанд яқинидаги шаҳарнинг қадимий қисми Афросиёбда олиб борилган қазишма давомида фил суягидан ясалган 7 дона шахмат ҳайкалини топган. Бу шу давргача дунё миқёсида энг тўлиқ тўпламдаги топилмадир.
1996 йилда япониялик археологлар мамлакатимиз жанубидаги қадимий Далварзинтепа ҳудудида Кушон империяси даврига оид иккита ноёб шахмат ҳайкалчасини топган. Бу милоддан аввалги II асрда қадимий Ўзбекистонда шахмат ўйини бўлганини англатади.
Жорий йилнинг 20 — 29 сентябрр кунлари пойтахтимизда 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида бўлиб ўтган “МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШАХМАТ ФЕСТИВАЛИ” катта таассуротларга бой бўлди. Мазкур чемпионат РосАтом, ФИДЕ ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кўмагида ташкил қилиниб, Ўзбекистон Шахмат Федерацияси томонидан ташкил қилинди.
Мусобақада 6 мамлакатдан – Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Ўзбекистондан умумий 200 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашишди.
“МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШАХМАТ ФЕСТИВАЛИ” доирасида 3 турнир бўлиб ўтди.
Асосий мусобақа 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати бўлди.
Бундан ташқари, рапид(тезкор шахмат) бўйича уч гуруҳда ва мактаб ўқувчилари ўртасида мусобақа бўлиб ўтгани холда ФИДЕ арбитлари учун ҳам халқаро семинар ташкил этилди.
Федерацияларни ривожлантириш дастури бўйича, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон шахмат федерацияларига ўз давлатларида турнирларни ташкиллаштиришлари учун 20 та шахмат соатлари тақдим этилди.
Мукофот жамғармаси 12.000 евро бўлган фестивалда, стандарт йўналишида ғолиб бўлган ўғил болаларга 3000 евро, қиз болаларга эса 1500 евро пул мукофоти топширилди.
Жумладан,
Қизлар ўртасидаги ғолиблар:
1. Якуббаева Нилуфар (Ўзбекистон) 1500 евро
2. Балабаева Хения (Қозоғистон) 700 евро
3. Сапарова Ситора (Ўзбекистон) 500 евро
4. Салимова Асал (Ўзбекистон) 400 евро
5. Абдусатторова Баҳора (Ўзбекистон) 200 евро
6. Омонова Умида (Ўзбекистон) 100 евро
Ўғил болалар ўртасидаги ғолиблар:
1. Абдусатторов Нодирбек (Ўзбекистон) 3000 евро
2. Якуббаев Нодирбек (Ўзбекистон) 2000 евро
3. Сайдалиев Саидакбар (Ўзбекистон) 800 евро
4. Воҳидов Шамсиддин (Ўзбекистон) 700 евро
5. Синдаров Жавохир (Ўзбекистон) 600 евро
6. Атабаев Сапармурод (Туркманистон) 500 евро
7. Агманов Жандос (Қозоқистон) 400 евро
8. Нурмамедов Азат (Туркманистон) 300 евро
9. Касимов Али (Ўзбекистон) 200 евро
10. Исомов Умар (Ўзбекистон) 100 евро пул мукофоти ҳамда сертификатларга эга бўлдилар.
ФИДЕ, Ўзбекистон Шахмат федерацияси билан РосАтом ҳамкорлигида мамлакатимизда илк маротаба ўтгазилган ушбу турнир келажакда шахмат мактаби борасида ҳамда жаҳон миқёсида салаҳиятли шахматчиларни етишиб чиқишида залворли қадамлар бўлишини таъминлаши шубҳасиздир.

Яна ўқинг:  Болалар соғломлаштирилди

Марям Аҳмедова

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: