«В2В» форматидаги кооперация биржаси ўтказилди

24 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон-Корея ишбилармон доира вакилларининг «В2В» форматидаги кооперация биржаси ўтказилди.
Тадбирни ўтказишдмн мақёад — савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация ва ахборот технологиялари соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.
Корея делегацияси таркибидан қурилиш, соғлиқни сақлаш, туризм, логистика ва АКТ соҳасида фаолият юритаётган 50 та етакчи компаниялар вакиллари ўрин олган.
Делегация рахбари, Корея Ўзбекистонни минтақадаги асосий ҳамкор сифатида кўриб чиқаётганини ва самарали ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Хусусан, Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш суръатлари, бизнес алоқаларни ривожлантириш учун яхши асос бўлиб хизмат қилиши эътироф этилди. Корея ишбилармон доиралари делегациясининг ташрифининг асосий вазифалари савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш ва потенциал имкониятларни биргаликда кўриб чиқишдан иборат экани қайд этилди.
Икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги «В2В» кооперация биржаси давомида икки мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, савдо, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдим этилди.
Музокараларда мамлакатимизда фаолият юритувчи 100 га яқин тадбиркорлик субъектлари иштирок этди. Унда Ўзбекистон-Корея савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, жумладан, Ўзбекистон ва Корея корхоналари ўртасида шериклик муносабатларини чуқурлаштириш бўйича фикр алмашиш масалалари хам муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида ўзбек ва корейс компаниялари ўртасида шартномалар ва меморандумлар имзоланди.
2019 йилнинг тўрт ойида давомида (январ-апрел) ўзаро товар айланмаси 913,4 млн.долларни ташкил этди. Шу жумладан экспорт — 27,1 млн.долл., импорт — 886,3 млн.доллар.
Экспортнинг асосий йўналишлари : транспорт, қурилиш, саёҳат хизматлари, пахтадан йигирилган ип, кимёвий маҳсулотлар, пластмасса буюмлари, қурилиш материаллари ва бошқалар.
Импорт: автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар, механик ва электр жиҳозлари, пластмасса буюмлари, кимёвий маҳсулотлар, резина буюмлари ҳамда қурилиш хом ашёлари.

Марям АХМЕДОВА,
Амаль СОЛИЕВА

Яна ўқинг:  Аждодларни ёд этиб

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: