Навбатдаги тиббий кўрик якунланди

Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Ҳудудлараро тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, дори-дармон, гигиена воситалари билан таъминлаш ишлари мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги А.Дурдиева, “Шурахон” номли фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи жами 600 нафардан зиёд аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик давомида қамраб олинган аҳолининг 300 нафари фертиль ёшидаги аёлларни ташкил этди. Шунингдек, қизларни эрта турмушга бериш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш, вояга етмаган ўсмир қизлар ўртасида тиббий саводхонликни ошириш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди, буклетлар тарқатилди.

Кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган ҳамда ёлғиз ногиронларга дори-дармон ҳамда санитария-гигиена воситалари тарқатилди.

Шунингдек, Тўрткўл тумани, “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногиронлари Муқаддас Сабурова ҳамда Руҳия Сапароваларга ногиронлик аравачалари топширилди.

Оразгул ЕМБЕРГЕНОВА,

Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси

филиали директори

Яна ўқинг:  Аёл омон бўлса, обод хонадон

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: