ЧЕВАРЛАР СУЛОЛАСИ

Фароғат опа ҳақида гап кетгудек бўлса қўни-қўшнилар уни “қўли гул ҳунарманд”,- дея эъзозлашади. Чунки чеварлар оиласида ўсиб-улғайган қизнинг ёшлигидан бу касбга қизиқиши катта эди. Унинг қўлида жило топган бежирим дўппилар, каштали сўзаналарга кўпчиликнинг ҳаваси келарди. “Ҳунар, ҳунардан унар”, – дейди доно халқимиз. Фароғат опа ҳам ўз устида тинимсиз ишлаб бувижони ва онасининг изидан бориб бу ҳунарнинг нозик сирларини пухта эгаллади. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Спорт ишлари вазирлиги, Республика Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамкорлигида ўтказилган “Номоддий маданий мерос-халқ дурдонасидир” анжуманида Фароғат Эргашева ўзининг кўргазмаси билан иштирок этди. Озода Зиямуҳамедова, Лариса Манакова, Жавлон Умаров каби халқ амалий санъати усталари қаторида Фароғат опанинг ҳам каштачилик борасидаги ишлари барчада катта қизиқиш уйғотди. Дўппиларга тикилган ранг-баранг гулдор нақшлар, сўзаналар четидаги баргсимон гуллар ва япроқларнинг бир текисда бир-бирига уланиб кетганлиги бу иш устасининг қанчалик чеварлгидан далолат бериб турибди.

– Кўргазмага қўйилган кашталаримнинг барчасида бувижоним ва ойижонимдан ўрганган чеварликни намоён этганман. Улар менинг устозларим десам асло муболаға эмас. Мен ҳам ўрганганларимни фарзандларимга ўргатишга бел боғлаганман. Ҳар бир оиланинг ўзига хос мактаби бўлади. Бизнинг оилада каштачилик илми кенг қанот ёйган. Анжуман сабаб “Номоддий маданий мерос-халқ дурдонасидир” мавзусидаги қизиқарли давра мулоқотида иштирок этиш билан бир қаторда ҳунармандчилик борасида бир-биримиз билан тажриба ҳам алмашдик, – дейди Фароғат опа.

Ҳа, ҳар бир оилада ҳунармандчиликнинг қайси тури бўлмасин хоҳ у кулочилик бўлсин, ёки қўғирчоқбозлик, хоҳ каштачилик ёки ёғоч ўймакорлиги бўлсин унинг илк усталари шубҳасиз шу оиланинг аъзоларидир. Зеро, аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган боқий мерос — ҳунармандчилик бардавомлиги билан қадрлидир.

Муҳайё ҚУДРАТОВА

Яна ўқинг:  Жамғарма фаолиятидан (2012/40)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: