“МАЪРИФАТ” тарғибот жамияти аъзолик гувоҳномалари топширилди
10 июнь куни Ёшлар саройида Ўзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан «Маърифат» тарғибот жамиятининг тақдимоти ўтказилиб, аъзолик гувоҳномалари топширилди ҳамда меморандумлар имзоланди.
Бугун юртимиз тараққиёт босқичининг юқори чўққилари сари дадил одимламоқда. Жамиятнинг ҳар бир соҳасида жаҳоннинг энг илғор мамалакатлари сафидан барқарор ўрин эгаллаш, тинч ва фаровон келажак пойдеворини мустаҳкамлаш мақсадида жадал ислоҳотлар кечмоқда, янгиланиш-юксалишлар давом этмоқда.
Инсонга эҳтиром, ватанпарварлик ғоялари атрофида мужассамлашган бу жараёнларни кенг аҳоли қатламига етказиш, ёшлар онгига сингдириш, ҳар бир фуқаронинг дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, ижтимоий фаоллигини ошириш, сиёсий-ҳуқуқий онгини ўстириш, маънавий-маърифий тафаккурини юксалтиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини кенгайтириш, такомиллаштириш зарурати юзага келиши табиий.
Шуни эътиборга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-07-сонли қарорига асосан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурлари мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламига етказиш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази қошида “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ташкил этилди.
Ҳозирги кунда ушбу жамиятда барча вазирликлардан тавсия қилинган номзодлар, давлат ва жамоатчилик вакиллари, олимлар, мутахассислар, ижодкор зиёлилардан иборат махсус тарғиботчилар гуруҳи шакллантирилиб, республика миқёсида маънавий-маърифий тарғибот ва ташвиқот ишларига жалб этиш, соҳага янгича ёндашувни татбиқ қилиш, тарғиботчиларни молиявий ва маънавий рағбатлантириб бориш, жумладан, уларнинг маънавий-маърифий тарғибот тадбирларидаги маърузаларига ҳақ тўлаш ҳамда “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик танлови, “Маънавият фидойиси” кўкрак нишонига тавсия этиш тизими йўлга қўйилди.
11 июн куни соат 15.00.да Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ёшлар ижод саройида “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ишларини фаоллаштириш, мамлакатда кечаётган жадал ислоҳотларда Жамиятнинг ролини ошириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари ҳамда бошқа бир қатор вазирликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида Жамиятнинг республика тарғиботчи аъзоларига кўкрак нишони ва аъзолик гувоҳномасини тантанали топшириш, шунингдек, Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси, Низомий номидаги ТДПУ қошидаги “Психология” ўқув-илмий маркази ҳамда “Sevimli TV” каби йирик ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросимини ўтказилди.
Ушбу тадбирлар давомида “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси” доирасида нашр этилган “Ёш ота-она китоби”, “Бахтли бола маънавияти” ҳамда “Маънавиятшунослик” китоблари тақдимотини ташкил қилинди.
Сўзга чиққанлар она жамиятнинг эришган ютуқлари ва тарғибот йўлидаги изланиш ва ҳаракатларига улкан ютуқлап тилади.
Шундан сўнг вазирликлар, массаса ва ташкилотларнинг маънавият марказларига жамиятнинн аъзолик гувоҳномалари, значоги ва совғалар топширилди. Тадбир сўнгида ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Марям АҲМЕДОВА,
Амаль СОЛИЕВА