Бола неча ёшдан гапира бошлайди?
Нега баъзи болалар бир ёшга тўлмасдан гапириб кетишади-ю айримлари эса кечроқ тилга киради? Умуман бола неча ёшда гапира бошлайди?
Зилола Нуриллаева,
Тошкент шаҳри
Бола уч ойлигидан бошлаб “гу-гу” лай бошлайди. У бир ёшгача 20 та сўзни билиши керак. Икки ёшга кирганида 40- 60 тагача сўзни гапира олади. Уч ёшга киргач эса жумлаларни қўшиб сўзлай олиши лозим. Кичкинтой уч ёшга кирганида ҳам гапира олмаса, албатта шифокорга мурожаат қилиш шарт. Боланинг яхши сўзлай олишида унинг саломатлиги, оиладаги соғлом муҳит ҳамда катталарнинг кичкинтойга бўлган эътибори муҳим аҳамиятга эга.
Мавлуда Қосимова,
Невропатолог