Маърифатли фарзанд – миллат таянчи

Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур. Халқимизнинг онгига синггиб улгурган ушбу ҳикматли сўзлар замирида жуда катта маъно бор.

Зеро, келажакка дадил одимлаётган ёшлар, ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом бўлсагина Ватанимиз тараққиёти янада юксалаверади.

“Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, “Камолот” ЁИҲ, “Келажак овози” ёшлар ташаббуслар маркази, ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳамкорликда бу борада самарали фаолият олиб боришмоқда. Иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида турли грантларнинг таъсис этилиши бунинг ёрқин мисолидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Навоий, Беруний номидаги давлат стипендиялари, Зулфия номидаги давлат мукофотининг жорий этилиши иқтидорли ёшлар ва талабаларга яратилган жуда катта имкониятдир. Зеро, Юртбошимиз “Ватанимиз келажаги, эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў эътибори, авваламбор, фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир. Биз бундай ўткир ҳақиқатни хеч қачон унутмаслигимиз керак”, дея таъкидлаши бежиз эмас.

Ҳар бир ота-она ўз орзулари рўёбини фарзандларида кўришни хоҳлайди. “Барчамизга маълумки, ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат, аввало, ўз фарзандлари қиёфасида, униб-ўсиб келаётган ёш авлод тимсолида шу халққа хос хусусият ва фазилатларни намоён этадиган, унинг азалий орзу интилишларини рўёбга чиқарадиган буюк кучни кўради. Биз истеъдодли фарзандларимиз билан, уларнинг жаҳон спорт майдонлари, халқаро фан олимпиадалари, маданият ва санъат оламида эришаётган катта ютуқлари билан ҳақли равишда фахрланамиз.

Юртимизда яшаётган ҳар бир боланинг ўзига хос қобилияти ва истеъдодини ўз вақтида пайқаш, тарбиялаш, рўёбга чиқариш – бу ўта муҳим вазифани нафақат ота-оналарнинг эзгу мақсади, балки жамиятимизнинг бурчи сифатида ўртага қўйиш керак, деб ҳисоблайман”, дея таъкидлаган эди мамлакатимиз раҳбари.

Ҳеч қайси мамлакатда бизнинг юртимиздагидек ёшларга эътибор берилмайди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида “Соғлом авлод учун” ордени жорий қилинган. Ҳали ҳеч бир мамлакатда бундай мукофот таъсис этилмаган бўлса керак. Маърифатли фарзанд – миллат таянчи. Чунки ҳозирги ривожланган техника ва тараққиёт асрида энг хавфли одам – маънавий қашшоқ инсондир. Юртбошимиз “Бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўра кўпроқ кучга эга”, деган сўзлари орқали ёш авлодни маънавий жиҳатдан соғлом қилиб вояга етказиш кераклигини назарда тутган.

Яна ўқинг:  O‘ZBEKNING O‘G‘LONI

Ёшларни ҳар жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялашга интилиш бизга ота-боболаримиздан мерос фазилатлардан биридир. Ўзбек халқи азал-азалдан болажонлиги, меҳридарёлиги билан ном қозонган. Маълумки, маънавий иммунитет қадимдан бизда жуда кучли ва мустаҳкам бўлиб келган. Имом ал-Бухорий, Маҳмуд Замахшарий каби ислом оламининг етук алломалари, Абу Али ибн Сино каби тиб илми султони, Алишер Навоий каби сўз мулки султони бўлмиш аллома-ю донишмандларнинг авлоди эканимиз бизга нафақат чексиз ғурур, балки, жуда катта масъулият ҳам юклайди. Улар нафақат ўз миллати, балки бутун дунё маданияти ривожига жуда катта ҳисса қўшишган.

Аждодларимиз орзу қилган нурафшон кунлар рўёбини кўриш бугун биз ёш авлодга насиб қилган экан, унинг қадрига етайлик.

Фарҳод ТОЛИПОВ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: