Фестиваль якунланди

Пойтахтимиздаги “City Makon” маданий-кўнгилочар марказида спорт фестивали бўлиб ўтди.

Тадбир “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати ҳамкорлигида ўтказилди.

Фестивалдан кўзланган асосий мақсад ўсмирлар ўртасида соғ­лом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшларимизни экстремал спорт турлари билан шуғулланишга кенг жалб этиш, қолаверса, уларни спорт орқали гиёҳвандлик, чекиш каби турли ёмон иллатлардан асрашдан иборат.

Мазкур тадбир икки босқичда ўтказилиб, дастлабки босқичда ўсмирлар экстремал спортнинг скейтборд, роликли конки, велосипед анжомларида кўргазмали чиқишлар турлари бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди. Иккинчи босқичда эса ёш спортчилар ролик, тоғ велосипедда учиш, тоғ туризми тайёргарлиги бўйича ўзаро куч синашди.

Тадбир сўнггида ғолиб спортчиларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Маърифат ТОЛИПОВА,

“Соғлом авлод” мухбири

Яна ўқинг:  “Саломатлик поезди” – эзгулик маёғи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: