Юрак туғма нуқсони қандай пайдо бўлади?

Тухум ҳужайра уруғлангандан бир неча кун ўтгандан кейин бачадоннинг ички қаватига ҳомила ўрнашади. Унинг асаб тизими шаклланади ва юраги ура бошлайди. Ҳомиланинг юраги 6-ҳафтадан бошлаб 140-150 марта ура бошлайди. Эмбрион 20-ҳафталик бўлганда стетоскоп ёрдамида унинг юрак уриши эшитилади. Биламизки, ҳомиладорлик бир нечта “критик”, яъни, хавфга мойиллик даврларидан иборат бўлади. Айнан иккинчи” критик “давр-гистогенез ва органогенез даври 15-40 кунга тўғри келади ва турли тератоген (ҳомилага зарарли таъсир этувчи) омиллар сабабли туғма нуқсонлар ривожланади. Энг кўп учрайдиган нуқсонлардан бири бу юрак туғма нуқсонидир. Чақалоқнинг бундай хасталик билан дунёга келишига қуйидаги хавф омиллари ҳам сабаб бўлиши мумкин:

Яъни, бўлажак онанинг ҳомиладорлик даврида турли инфекцион касалликлар айниқса, TORCH инфекцияларига чалинишидир. Бундай ҳолатда қизилча касаллиги сабабли юрак туғма нуқсони ривожланади. Кучли ҳомиладорлик токсикозлари, анемия (камқонлик), тўйиб овқатланмаслик ва ухламаслик, беҳоллик, кун тартибига амал қилмаслик, ўткир респиратор вирусли инфекциялар ҳамда грипп билан оғриш, юрак туғма нуқсонига наслий мойиллик, шунингдек, бўлажак ота-онанинг ёши 35 дан юқори бўлиши. Яна стресс (руҳий зўриқиш) ҳам ушбу дарднинг ривожланишига туртки беради. Шифокор тавсиясиз қабул қилинадиган турли антибиотиклар ва дори-дармонлар ҳам бу хасталикнинг келиб чиқишига олиб келади.

Японияда дори-дармонлар қутисида уларнинг истеъмол қилиниши ҳақида батафсил маълумот берилган бўлишига қарамасдан фармацевтлар шифокор кўрсатмаларисиз уларни беморга сотмайди. Ҳатто, дардманд кишининг боши қаттиқ оғриб турса ҳам унга дарҳол оғриқ қолдирувчи дори берилмас экан. Аксинча, унинг қон босими дорихона сотувчиси томонидан ўлчаниб, сўнгра хаста кишига бир дона таблетка берилиб, шифокорга мурожаат этиши зарурлиги тавсия этилади.

Биз ҳам ушбу қоидани қўлласак ҳозирда келиб чиқаётган турли туғма нуқсонларнинг ва юрак пороги кўпайишининг олдини олган бўлар эдик.

Нафақат бўлажак оналар, балки оталар ҳам ўзларини турли зарарли одатлар, яъни, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, гиёҳвандлик, кашандаликдан, TORCH (токсоплазмоз, қизилча ва бошқа инфекциялар (В гепатит, заҳм, хламидиоз), цитомегаловирус, герпес) инфекцияларига чалинишдан асрашлари зарур.

Юрак туғма нуқсонлари деганда бу аъзонинг нотўғри жойлашуви ва ундаги салбий ўзгаришлар, тузилишидаги одатдан ташқари аномалиялар-камчиликларни ўз ичига олишини тушунамиз.

Яна ўқинг:  Олма пўчоғи озишга ёрдам беради

Юрак порогининг келиб чиқиши туғма ва орттирилган нуқсонларга бўлинади. Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ сабабли ҳам ушбу касаллик кўпаймоқда.

Кислород етишмовчилиги яъни, гипоксиянинг кучлилигига қараб юрак туғма нуқсонлари икки хил гуруҳга бўлинади.

Гўдак туғилган илк кунларда туғма нуқсон катта бўлса унинг ҳаётида айниқса, биринчи ҳафтада юрак етишмовчилиги ривожланади. Агар нуқсон кичкина бўлса чақалоқда узоқ вақт касаллик белгилари кузатилмайди. Кўпчилик беморларда болаликдан тез чарчаш, юракнинг тез-тез уриши, касал бола жисмоний зўриққанда унда ҳансираш кузатилади. Боланинг ҳаракати сустлашади, дард оғир кечганда беморда ўпка яллиғланиши кузатилади. Хастанинг тери қопламлари оқарган, у жисмоний ривожланишдан орқада қолган бўлади. Беморнинг юрак соҳасида шовқин эшитилади.

Юрак туғма нуқсони хасталигида учта давр кузатилади. Яъни, адаптация – бирламчи мослашиш даври. Бу муддатда гўдак ҳаётининг биринчи кунларидан гемодинамик (умумий қон айланиши)нинг салбий ўзгариши ва ундаги бузилишларга мослашади. Агар у юқумли касалликларга чалинмаса ва беморда неврологик хасталиклар кузатилмаса икки ёки уч ёшида боланинг аҳволи яхшиланиб у ривожланишнинг кейинги даврига ўтади.

Иккинчи компенсация даврида гўдакда нисбатан субъектив салбий ўзгаришлар камаяди ёки бўлмайди. Беморнинг жисмоний ривожланиши ва ҳаракатлар фаоллиги яхшиланади.

Учинчи-терминал даврда беморнинг ҳимоявий мослашиш механизми имкониятлари тугаб миокардда (юрак деворининг асосий қисми – ўрта мушак қавати) ва паренхиматоз аъзоларда дистрофик ва дегенератив ўзгаришлар юзага келади ҳамда даво муолажалари таъсир этмайдиган даражада қон айланишининг бузилиши ортиб беморнинг аҳволи ниҳоятда оғирлашади. Агар ўз вақтида операция қилинмаса бола нобуд бўлади.

Унутманг, энг аввало оилада ота-она ўз фарзанди саломатлигига энг катта масъулият билан қаровчи шахслар ҳисобланади. Ҳар қандай хасталикда барвақт ташхис қўйилса ва бемор тўғри даволанса, бу унинг соғлом ва узоқ умр кўриши учун замин яратади.

Таснифи

Гемодинамика (қон айланиши)нинг бузилиши

Кичик қон айланиш доирасининг кислородга тўйиниши

Кичик қон айланиш доирасининг кислородга тўйинмаслиги

Катта қон айланиш доирасининг кислород билан тўйинмаслиги

Гемодинамиканинг бузилишисиз

Лаб-бурун учбурчаги соҳасида кўкариш бўлмайди

Очиқ артериал қон оқими (Боталл)

Юракнинг бўлмачалараро тўсиқ нуқсони

Қоринчалараро тўсиқ нуқсони

Очиқ умумий атриовентрикуляр канал

Алоҳида ўпка артерияси стенози (торайиши)

Яна ўқинг:  Шакар саратон ҳужайраларининг тез шаклланишига сабаб бўлади

Алоҳида артериал стеноз

Аорта коартацияси

Ҳақиқий ва сохта декстракардия.

Толочинов-Роже касаллиги

Томирлар ҳолатининг нуқсони

Бу соҳада кўкариш (цианоз) пайдо бўлади

Эйзенмейгер комплекси. Магистрал (катта) томирларнинг транспозицияси Умумий артериал қон томирлар стволи (ўзаги)

Чапга бўлинишлик синдроми

Фалло касаллиги

Трикуспидал атрезия

Асосий томирларнинг транспозицияси (уларнинг жойлашиш ҳолати нотўғрилигида)

Ўпка артериясининг стенози

Умумий артериал стеноз. Эбштейн нуқсони.

Дилфуза Турдиева,

Тошкент Врачлар малакасини ошириш институтининг “Неонатология” кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди 

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: