Клеопатра гўзаллигининг сири

Клеопатра тириклигидаёқ афсонага айланган. У тарихий китобларда тенгсиз гўзаллик ва жозибали аёл сифатида тасвирланган. Клеопатра кексайишни асло истамади ва ёшликни имкон қадар узоқ давом этиши учун ҳамма нарса қилди. У қариликка қарши ихтиролари туфайли гўзаллигини сақлаб қолишга эришди.     

Сутли ҳаммом

 

Миср худуди иссиқ бўлгани боис у ерликларнинг териси жуда қуруқ. Аммо Клеопатранинг бунга ечими – сутли ҳаммом эди. Малика бир литр илиқ сутга бир стакан асал қўшган. Бундай ҳаммомда 15 дақиқа турсангиз терингиз юмшоқ ва майин бўлади.   

 

Скраб

Бир неча аср илгари Клеопатра бу каби замонавий кўринишда тананинг ғамхўрлигини билган. Малика денгиз тузи ва қалин кремни аралаштириш орқали терини озиқлантирган.

Юз ниқоблари

Клеопатра юзини оқ рангда кўриниши учун лой ва мойлардан фойдаланган. Унинг ниқобларини тайёрлаш жуда осон:  2 ош қошиқ лой ва сут, 1 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ лимон шарбати.

            Крем          

   Малика учун кремлар махсус рецептлар бўйича пиширилган. Асосий таркибий қисм алое шарбати эди. Клеопатра кремини тайёрлаш учун сизга 2 ош қошиқ алое суви,  асал муми ва 1 ош қошиқ бодам ёғи керак бўлади. Олинган масса иситилади ва аста-секин 100 гр эриган ёғ қўшилади. Бундай крема учун витамин  Е  капсуласини қўшиш ортиқчалик қилмайди. Маҳсулот музлатгичда сақланиши керак.        

     Тирноқ бўёғи          

   Малика ҳамиша тирноқларни қизил ва жигаррангга бўяб юрган. Албатта хина ёрдамида.    

Шампун

         Қадим замонларда ҳеч қандай шампун йўқ эди, шунинг учун Клеопатра сочлари жилоланиши ва мустаҳкам бўлиши учун тухум сариғини ишлатган. Бодом ёғи ва асал қўшиб, соч илдизларига суртиб, кейин ювилган. Малика синган сочларни тиклаш учун 3 ош қошиқ асал ва 1 ош қошиқ кунжут ёғи аралашмасидан унумли фойдаланган.

            Детокс           

  Клеопатра ҳатто танани детоксификация қилишнинг фойдалари ҳақида ҳам биларди. Токсинларни тозалаш учун ҳар икки ҳафтада 100 мл  лимон шарбати ва зайтун мойи аралашмасини ичди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бундай коктейлдан сўнг Клеопатра махсус қорин массажини олган. 

Қўл креми

Яна ўқинг:  Экотуризм – ёввойи табиат қўйнига саёҳат

Клеопатра қўлларининг гўзалиги ҳеч кимни бефарқ қолдирмаган. Бунинг учун махсус ниқобга товуқ ёғи, асал ва кунжут ёғи қўшилган.

                                                                                                   ЖАББОРЛИ

 

 

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: