Тил байрамига бағишланди
Жиззах туманидаги 1-умумтаълим мактабида «Тил – миллат кўзгуси» мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Ушбу тадбирда олий тоифали педагог, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби Азамат Шодиевнинг «Тил – миллат кўзгуси», тажрибали педагоглар – Синдор Исмоиловнинг «Тилга эътибор – элга эътибор», Машҳура Ғуломованинг «Давлат тили ҳақида» каби мавзулардаги маърузалари тингланди ва ёшлар ўртасида қизиқарли баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.
Тадбирни ташкил этишдан мақсад ўқувчиларга она тилининг ўзига хослигини намоён этишдир. Ўқитувчилар она тилимизнинг қонун-қоидалари, шунингдек, бугунги кунда ривожланиш жараёнида унга таъсир кўрсатаётган турли омиллар ҳамда уни бартараф этиш бўйича чоралар хусусида ўқувчилар билан фикр алмашдилар.
Дилором КЎЧИМОВА,
Жиззах туманидаги 1-умумтаълим мактаб ўқитувчиси