Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Болажонлар саломатлиги йўлида

18.10.2013
30 марта ўқилди
Болажонлар саломатлиги йўлида

"Sen Yolg'iz Emassan" Республика жамоатчилик болалар жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини ихтисослаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш бошланди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида барча болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш, уларнинг саломатлиги ҳақида ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш, турли хавфли ва юқумли хасталикларга чалинишининг олдини олиш масаласига устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда.

"Sen Yolg'iz Emassan" Республика жамоатчилик болалар жамғармаси ота-она меҳридан бебаҳра қолган болаларнинг саломатлигини доимий назорат этиб бориш, уларда учраши эҳтимоли бўлган хасталикларнинг ўз вақтида олдини олиш, даволаш-профилактика ишларини тобора кучайтириш юзасидан кўплаб ижтимоий акциялар, хайрия тадбирларини муваффақиятли амалга оширмоқда. "Обод турмуш йили" Давлат дастури доирасида юрак, умуртқа поғонаси, лаб-танглай қисмида хасталиги бор, кўриш, эшитишида нуқсони бўлган ўғил-қизларни мураккаб пластик жарроҳлик йўли билан даволашга оид бир қатор лойиҳалар бажарилди. Бундай даволаш жараёнларига юртимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлардаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари қамраб олинди. Шу билан бирга Меҳрибонлик уйларининг тиббий пунктларини зарур техник ускуналар, даволаш жиҳозлари, дори-дармон ва препаратлар, протез-ортопедия воситалари, махсус аравачалар, эшитиш мосламалари билан таъминлаш юзасидан изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг клиникасида жорий йилнинг 20 октябригача давом этадиган диспансеризация давомида педиатр, жарроҳ, отоларинголог, офтальмолог, стоматолог, болалар гинекологи, ортопед-травматолог, болалар уролог-андрологи, психоневролог, эндокринолог ва бошқа мутахассислар томонидан чуқурлаштирилган кўрик ўтказилмоқда. 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларни қамраб олган ушбу тиббий кўрик давомида ультратовушли ташхис қўйиш, қон таҳлили, электрокардиограмма жараёни, юрак, буйрак, жигар, ўт қопини замонавий тиббий ускуналарда текширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жами 2500 нафар ўғил-қизни қамраб олувчи диспансеризация натижаларига кўра болалар учун тиббий-даволаш, коррекцион муоалажалар ўтказилиши кўзда тутилган.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ўз саломатлигингизни ва келажагимизни асранг!Тиббий сабоқлар

Ўз саломатлигингизни ва келажагимизни асранг!

Инсон саломатлиги ҳар недан қиммат. Уни асраш ҳар биримизнинг энг муҳим вазифамиздир. Унутмаслик керакки, танага юқумли ёки юқумсиз касаллик зарар ёки шикаст етказса, бу саломатлик

08.08.2024201
XXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?Тиббий сабоқлар

XXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?

Бугун гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда «ёрдамчи»мизга айланган. Керакли маҳсулотни харид қилиш, бирон инсон билан тез боғланиш, зарур маълумот олиш ёки юбор

05.06.2024135
“Иммун патрули” лойиҳаси ишга тушириладими?Тиббий сабоқлар

“Иммун патрули” лойиҳаси ишга тушириладими?

Болалар саломатлигини сақлаш, уларнинг юқумли касалликлар ва вакцинация ҳақидаги билимини ошириш мақсадида Жаҳон Соғликни Сақлаш ташкилоти (ЖССТ) “Иммун патрули” ўйин платформасини

02.05.2024252
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025408