Жамғарма фаолиятидан (2013-42)
Қорақалпоғистон Республикаси жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Тўрткўл тумани томонидан Я.Иламанов овул фуқаролар йиғинида «Она ва бола скрининги давлат дастури» ва «Қариндошга қуда бўлманг» мавзуларида жами 120 нафар ўсмир қиз ўртасида давра суҳбати ўтказилди.
Навоий вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Нурота тумани «Жарма» қишлоқ врачлик пунктида жами 97 нафар фуқаро ўртасида «Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари» мавзусида маъруза ўқилди. Шунингдек, ўсмирлар ўртасида қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш бўйича суҳбат бўлиб ўтди.
Жиззах вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Зарбдор тумани «Шарқ юлдузи» фермер ҳўжалигида туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда «Оилада тиббий маданиятни шакллантириш» мавзуcида пахта-йиғим терим мавсумида қатнашаётган 78 нафар аёл учун давра суҳбати уюштирилди.
Сирдарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Боёвут тумани Агросаноат касб-ҳунар коллежида «ОИТС ва ОИВ тўғрисида биласизми?» мавзуcида ўсмирлар ўртасида давра суҳбати ташкил этди.
Аббосжон ЭРГАШЕВ,
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси бош мутахассиси