Ортиқча вазндан халос бўлишда 10 та энг яхши маҳсулот

Ортиқча вазндан халос бўлишни истовчилар учун мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш айни муддао. Айниқса, бу борада қуйидаги неъматлар кони фойдадир.

Олма

Унинг таркибида 5 грамдан ортиқ дағал тола клечатка мавжуд. Шу боисдан кўк олмадан озиш мақсадида фойдаланиш яхши самара беради. Агар уни паррак шаклда тўғраб, устига бироз долчин сепиб, печда пишириб олсангиз, иштаҳани пасайтиришга кўмак беруви ажойиб десерт тайёр.

Клюква

Бу маҳсулот антиоксидантларга бойлиги сабаб калорияси жуда паст. Шу боис, ундан салат тайёрлашда ҳам фойдаланишингиз мумкин.

Лавлаги

Калориясининг пастлиги ва клетчаткаларнинг кўплиги билан ажралиб турувчи бу ширин сабзавот кишининг ширинликка бўлган эҳтиёжини сусайтиради. Агар хом лавлагини истеъмол қилиш сизга ёқмаса, уни қайнатиб ёки қасқонда димлаб пиширишингиз мумкин.

Рангли карам

Калий ва клетчаткаларнинг бой манбаи саналган рангли карам узоқ вақт очлик ҳиссини уйғотмайди. Уни шўрвага ёки бирор бир таом ёки салатларга қўшиб истеъмол қилиш мумкин.

Шолғом

Кальций ва темир манбаи бўлган ўртача катталикдаги ушбу маҳсулотнинг калорияси 45 ккалга тенг. Унинг клетчатка ва сувга бойлиги кишини тез оч қолишдан асрайди.

Қовоқ уруғи

30 грамм қовурилган, тузсиз қовоқ уруғи таркибида бор-йўғи 5 грамм ёғ мавжуд. У бошқа шу турдаги данакларга нисбатан анча фойдалидир. Хусусан, 30 грамм ерёнғоқда ёғ миқдори 15 грамни ташкил этади. Эътиборлиси, қовоқ уруғи таркибида фойдали ёғлар мавжуд .

Нок

Нок меъдада енгил ҳазм бўлиши билан мевалар ичида ажралиб туради. Унинг калорияси ҳам олманики билан бир хил. Шунинг­дек, у табиат томонидан яратилган энг яхши десертдир.

Беҳи

Балки сизга ушбу меванинг бироз тахир таъми ёқмас. Аммо у печда пиширилганда ёки қайнатилганда мазаси тамоман ўзгариб, ўзидан хушбўй ифор таратади. Худди олма сингари беҳига ҳам бироз асал ёки долчин қўшсангиз, ажойиб десерт ҳосил бўлади.

Брокколи

Бу маҳсулот А, С витаминлари ва кальцийга бой. Лекин броколли таркиби ёғ билан тўйинмаган. Ундан тайёрланган шўрванинг калорияси кам ва фойдалидир.

Грейпфрут

Ортиқча вазндан халос бўлишда энг ажойиб неъматлардан бири. Ярим дона грейпфрут С витамининг кунлик миқдори учун етарли бўлиб, унинг таркибидаги дағал толалар инсонни тўқ сақлашга ёрдам беради

Яна ўқинг:  Вужуд гавҳари

Х.ҲУСЕНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: