Бола генетик жиҳатдан онадан кўра, отага яқинроқ бўлиши аниқланди

Болалар ота-онасининг ҳар иккаласидан ҳам тенг миқдордаги генетик мутацияларни мерос қилиб олади, бироқ отанинг ДНКсидан кўпроқ фойдаланилади. 

Генетик мутациялар бизнинг кимлигимизни аниқлайди. Саратон, диабет, юрак хасталиклари, шизофрения каби касалликларни даволашда булар кимнинг ДНКси орқали ўтгани муҳим. Агар “хаста” ген онадан ўтган бўлса, у отадан ўтганчалик фаол намоён бўлмаслиги мумкин.

Жанубий Каролина университети тиббиёт факультети профессори Фернандо Пардо-Мануэль де Вилен сўзларига кўра, олинган натижалар одам ирсиятини тадқиқ қилиш учун янги эшикларни очади.

Тадқиқотчилар ўз тажрибалари учун учта алоҳида зотга мансуб сичқонларни олиб, уларни шундай чатиштирдики, натижада 9 та турли сичқон туғилди. Янги авлоддаги жониворлар улғайгач, олимлар сичқонлар ДНКсидаги ҳар бир ген ота ва онадан қанчадан ахборотга эга эканлигини аниқлади.

Манба: sof.uz.

Яна ўқинг:  Мунтазам ҳаракатнинг самарали фойдаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: