Янги концепция соғлиқни сақлаш соҳаси муаммоларига ечим бўлади.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси ­Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ва мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Барқарор ривожланиш мақсадлари даврида Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш” мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Унда тегишли вазирлик ва идоралар, ЖССТ, БМТ, ЮНИСЕФ каби халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиё­ев ­раислигида 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда тиббиёт тизимини ислоҳ қилишнинг 2025 йилгача мўлжалланган концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатмалар берилган эди. Шунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича идоралараро эксперт гуруҳлари ташкил этилди. ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси ва мамлакатимиздаги ваколатхонаси экспертлари ҳам концепция бўйича ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Конференцияда мазкур концепция лойи­ҳаси тақдимоти ўтказилди. Унда соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш бўйича ҳаракатларнинг устувор йўналишлари белгилаб берилган. Концепцияда тиббиёт соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш, соғлиқни сақлашни ташкил қилиш ва бошқаришни такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш каби устувор вазифалар қамраб олинган. Хусусан, соҳада қонунчиликни такомиллаштириш йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Тиббий ёрдамнинг кафолатли ҳажми тўғрисида”ги қонун, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги кодекс лойиҳаларини ишлаб чиқиш, мажбурий тиббий суғурта соҳасига тегишли меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш кўзда тутилган.

Алишер ШОДМОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:

– Соҳа ислоҳотларининг асоси бўлган янги концепцияни татбиқ этиш орқали тизимда ечимини кутаётган масалалар ҳал этилиб, оналар ва болалар ўлимини 15 фоизга, чақалоқлар ва 5 ёшгача бўлган болалар ўлимини эса 30 фоизга камайтиришга эришиш мумкин. Шунинг­дек, тиббий-илмий муассасаларни базавий ва дастурий молиялаштириш йўлга қўйилади.

Тадбирда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш, соҳа манфаатларига тегишли стратегик бош­қарувни барқарорлаштириш каби масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Жужанна ЯКАБ,

ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори:

– Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳаси изчил ривожланмоқда. Хусусан, эмлаш дастури муваффақиятли амалга оширилмоқда. Президент Шавкат ­Мирзиёев бошчилигида соғлиқни сақлаш тизими бўйича даврий ислоҳотлар ишлаб чиқилаётгани аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни сифат жиҳатдан янги поғонага олиб чиқиш имконини бермоқда. Буни мамлакат келажаги йўлида киритилган энг яхши инвестиция ҳам дейиш мумкин. Ташкилотимиз бу борадаги ташаб­бус ва ҳаракатларни, тиббиётни молиялаштиришдаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Яна ўқинг:  Қулоққа чалинган гурунглар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: