Кўзлар рангида яширин сирлар

Ҳар бир кишининг ўзгалар билан сўзлашиш оҳанги, муомаласи, юз тузилиши юриш-туриши, ҳаттоки эгнидаги либосининг ранги маълум маънода унинг қандай инсон эканлиги ҳақида дарак беради. Аммо энг асосий маълумотни кўзларнинг қандай рангда эканига қараб билиб олиш мумкин экан.

Астрологларнинг таъкидлашича, одам кўзида у қайси бурж остида дунёга келиши билан боғлиқ ҳис-ҳаяжон ва нималарга қодир эканлиги ҳам ифодаланган бўлади. Замонавий илмий маълумотларга кўра ҳар бир кишининг кўз ранги бетакрор экан.

Қора кўз эгалари кучли энергияга эга, улар қатъиятли, ташаббускор ва тиниб-тинчимас характерли бўлишади. Кўзларининг қоралиги уларнинг эҳтиросли ва кучли муҳаббат эгаси эканидан далолат беради.

Бундай кишиларни ёқтирган иши ёки севган кишиси олдида ҳеч қандай тўсиқлар тўхтата олмайди. Шунга қарамай, уларнинг телбалиги нафақат ғалаба қувончи, балки шошилинч қарор қабул қилиш натижасида кўнгилсизлик олиб келиши мумкин.

Жигар ранг кўзлар эгасига табиат томонидан атрофдагиларнинг эътиборини жалб қилиш, сезгирлик ҳамда ўткир ақл инъом этилган. Улар мижози кучли одамлар тоифасидан. Улар жуда жиззаки бўлсалар-да, хафагарчиликни тез унутадилар. Камдан-кам ҳолатларда учраб турадиган инжиқликни уларнинг камчилиги дейиш мумкин. Астрологларнинг сўзига қараганда жигар ранг кўз эгалари (Қуёш ва Венера ҳамда Сатурн сайёралари қуввати аралашмаси) ўзгалар билан ниҳоятда киришимли, меҳр-муҳаббатга бой бўлишар экан. Аммо улар қандай тез ёнган бўлсалар, шундай тезликда совийдилар.

Оч жигар ранг кўзэгалари тортинчоқ, ёлғизликка мойил, орзуларга берилувчан бўлишади. Уларни дастурловчи деб ҳисоблаш мумкин. Айнан ана шу қобилият уларни меҳнатсевар ва ҳаракатчан бўлишга ундайди. Уларга ҳар доим суянса бўлади. Чунки, ҳеч қачон сизни уялтириб қўйишмайди. Бундай кўз эгалари барча муаммоларни ўзига ишонган ҳолда мустақил равишда бажаришга ҳаракат қиладилар. Одатда улар ҳаётда катта муваффақиятларга эришадилар. Аммо ташқи таъсирни кўтаролмайдилар. Астрологлар оч жигар ранг кўз эгалари (Қуёш ва Венера сайёралари қуввати аралашмаси) жуда таъсирчан бўладилар, деб ҳисобламоқда. Улар хафагарчилигини бошқаларга билдирмайди ва омадсизликдан жуда қаттиқ куйиниши мумкин.

Кўк рангли кўз эгалари (Венера сайёрасига тегишли) – уларда романтика, эҳтирос ҳамда фаҳм-фаросат кучли бўлади. Улар кутилмаганда ўз фикрини тез ўзгартириши мумкин. Жўяли қилиб айтганда бундай кишиларда бошқа хусусиятлардан ташқари одиллик ҳиссиёти устунроқ. Улар ниҳоятда ростгўй бўлганлари учун ҳам баъзан ўзига зарар бўлса-да ҳақиқатни ҳимоя қилишга тайёр турадилар. Камчилиги – димоғдор ва манманлигида. Бундай кишилар урушқоқ, баҳсни яхши кўрадиган, шошқалоқ, ҳар доим ҳам ўзгалар муаммосини тушуна олмайдилар. Бу тоифа кишилар (Венера сайёраси билан Ой қуввати аралашган)га қатъиятлилик ҳамда сертакаллуфлик хосдир. Шу билан бирга ўз инжиқлигига берилувчан, кайфияти эса кутилмаган баҳор шабадаси каби ўзгарувчандир. Кўк рангли кўз эгалари қалбан дилсиёҳликни кечирган бўлсалар-да табиатан эсда сақлаб қоладилар.

Яна ўқинг:  FARZANDLIK BURCHINGIZ YODINGIZDAMI?

Мовий ранг кўз эгалари баъзан ёлғонни яширадилар. Бу тоифа кишилар собитқадам, ҳиссиётга берилмайдилар. Кўз ёши билан уларнинг раҳмини келтириш амримаҳол. Баъзида улар кучли нафрат ёки сабабсиз тушкунликдан озор чекадилар. Кўпроқ улар осуда хулқ-атворли бўлиш билан бирга, бир хилликдан тез чарчайдилар.

Кул ранг кўзэгалари ақлли ва мард кишилардир. Улар бирор муаммога дуч келганда ҳеч қачон «туяқуш усули» билан иш юритмайдилар. Аксинча уларни кечиктирмасдан ҳал қилишга харакат қиладилар. Шу билан бирга баъзи муаммолар олдида ўзини ожиз сезадилар. Кулранг кўз соҳиблари таъсирчан ҳамда тиришқоқ бўладилар. Уларни ҳамма нарса қизиқтиради. Бундай рангли кўз эгаларига эришилган мавқеда ҳам севги бобида ҳам доимо омад кулиб боқади.

Тўқ кулранг кўз эгалари (кул ранг Меркурийга яқин ҳисобланади, ундан ҳам тўқроқ ранги Сатурн сайёраси ҳам қўшилганлигидан дарак беради) мард ва қайсар бўладилар. Ниҳоятда иродали ва қатъиятли, ҳар бир ишда жонбозлик кўрсатувчи кишилардир. Улар рашкчи бўлсалар-да, ўзининг бу сифатларини кўрсатмасликка ҳаракат қиладилар. Агар умр йўлдошингизнинг кўзлари тўқ кул рангда бўлса, демак омадлисиз. Чунки улар ягона муҳаббат эгасидирлар.

Агар сиз яшил ва кулранг аралаш рангли кўз эгаси бўлсангиз, бу сизнинг ниҳоятда иродали эканингиздан дарак беради. Сиз ҳар қандай тўсиқларни енга оласиз. Ваҳоланки, сизни камгап дейишса-да, аксинча бу хусусиятингиз сизга қайсидир маънода ёрдам беради. Яшил кўз эгаларига кўпинча ўжарлик хос бўлиб, улар ўзлари учун муҳим масалаларни ечишда қатъиятли, айрим ҳолларда ҳаттоки шаф­қатсиз бўлишлари мумкин.

Яшил кўз эгалари бу энг меҳрибон кишилардир. Улар умр йўлдошларини чин қалбдан қаттиқ севишади. Ҳаттоки уларни рицарларга менгзаш мумкин. Дўстлари уларнинг ишончли ва меҳрибонлик сифатларини ҳурмат қилсалар, душманлари бир сўзли(принципли), қатъиятлилигини кўришолмайди. Улар яхши суҳбатдош ва тингловчидир. Шунингдек, бир қарорли бўлиш билан бирга хаёлпараст ҳамдирлар. Бундай кишилар раҳбарлик лавозимларини бемалол бошқара оладилар.

Йўлбарсникига ўхшаш сарғиш ранг­ли кўзлиодамлар камдан-кам учрайди. Бундай кўз эгалари ўзгалар фикрини уқа олиш каби ноёб салоҳиятга эга бўладилар. Улар ҳар қандай ишга моҳирона ижодий ёндоша оладилар. Агар сизнинг ҳаёлингизда салбий мулоҳазалар бўлмаса, бундай кишилар билан мулоқотда бўлиш сизга фақат мамнунлик бахш этиши табиий.

Яна ўқинг:  “Саломатлик” поезди: МАНЗИЛЛАРДА

Аммо кўзингиз қандай рангда бўлишидан қатъий назар, эсда тутинг, табиат сизга инъом этган сифатлардан ташқари ўзингизни такомиллаштириш, ўзгартириш учун барча йўллар очиқлигини унутманг.

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: