Семиртирадиган ёғлар мавжудми?
Тана вазнининг ортиши учун қўлланиладиган уқалаш муолажаларининг турлари бор. Аммо бу жараёнда фойдаланиладиган ёғлар семиртириш хусусиятига эга эмас. Тана вазнингизни меъёрга келтиришни истасангиз, овқатланиш тартибини тўғри йўлга қўйинг. Калорияга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг. Агар тана вазнингиз кескин камайиб кетаётган бўлса, лямбля, гижжалар бор-йўқлигига таҳлил ўтказиш лозим. Шунингдек, қалқонсимон без фаолиятига доир ўзгаришлар, хусусан, бўқоқ бўлганида ҳам вазн камайиши кузатилади.