Янги транспорт тури
“S-Walker” номли немис компанияси S-Walker Board – янги транспорт турини тақдим этди. Икки ғилдиракли, мувозанатни автоматик равишда сақлайдиган ва электр қувватида ишлайдиган бу қулай транспорт турининг энг муҳим жиҳати шундаки, у атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатмайди.
Машина Сегwай каби иккита ғилдирак ўрнатилган, лекин скейтборд каби ён томонга ҳаракатланади. Юриш йўналиши томонга қараб эгилтирсангиз ҳаракатланишни бошлайди, орқа томонга эгилтирсангиз тўхтаб, орқага ҳаракатланишни бошлайди. S-Walker Board устида оёқларни кетма-кет қимирлатиш эвазига тезроқ бурилишга эришиш мумкин.
Ушбу транспорт турига иккита 250 ваттлик мотор ўрнатилган, улар қайта зарядлаш мумкин бўлган батареялардан қувват олади. Батарея қуввати 80 килограммлик вазнни 20 км масофагача олиб бориши мумкин. Батарея бир соатда тўлиқ қувват йиғиб олади. У билан 6 км/соат тезликда ҳаракатланиш мумкин, лекин тажрибали фойдаланувчилар 10 км/соат тезликкача кўтарила оладилар. Компания S-Walker Board учун 930 доллар нарх қўйишни мўлжалламоқда.