Атом энергетикаси афзалликлари ҳақида маълумот берилди

Куни кеча Тошкент “Wyndham” меҳмонхонасида Ўзбекистон журналистлари ва блогерлари ўртасида “Атом энергиясининг афзалликлари тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинар Ўзбекистон атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги “Ўзатом” ва Россиянинг атом энергияси бўйича давлат “Росатом” корпорацияси ташаббуси билан ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Президенти Беҳзод Йўлдошев, “Ўзбекэнерго” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Руслан Муборакшин, “Русатом – Халқаро тармоқ” алоқа департаменти директори Айрат Шавалиев, “Илм қуввати” атом энергияси ахборот маркази тармоғи маърифат бўйича лойиҳа мутахассиси, “Россия атом жамияти” маслаҳатчиси Андрей Акатов, “Страна Росатом” газетаси бош муҳаррири Юлиея Гилевалар иштирок этиб, маъруза қилдилар.

Семинар доирасида ўтган бу тадбирда журналист ва блогерлар Россия атом саноати тажрибаси ва замонавий ядро технологиялари, атом энергиясининг юртимиз учун афзал томонлари, Ўрта Осиёда миқёсида ягона ҳамда Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида қурилаётган атом электр станцияси, аҳоли хавфсизлигини таъминланиши таъминланиши ва ҳоказолар ҳақида маълумотлар ва тушунтириш берилди.

Семинарнинг иккинчи қисмида “Мураккаб мавзуларни оддий ва тушунарли тилда ёзиш” мавзусида маҳорат дарсини ўтказилди. Унда журналистлар ва блогерлар атом энергетикаси бўйича мақолаларни сифатли таёрлаш кўникмаларини эгалладилар.

Тадбир якунида маърузачилар билан журналистлар ва блогерлар ўртасида қизғин савол-жавоблар сессияси давом этиб, улар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Савол-жавоблардан фаол иштирок этганангларга маърузачилар томонидан совғалар тарқатилди.

 

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга ташрифига доир

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: