Ўсмирларимиз Олимпия ўйинларига кузатилди
6-18 октябрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.
Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон делегацияси таркибида 37 нафар ёшларимиз спортнинг 16 тури бўйича баҳсларда иштирок этади.
Куни кеча Миллий олимпия қўмитаси биносида ушбу нуфузли мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимизни расмий кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққанлар барча атлетларга беллашувларда омад ва зафарлар тилади. Шунингдек, III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида делегациямиз байроқдори вазифасини бажарадиган эркин курашчимиз Муҳаммадрасул Раҳимовга давлатимиз байроғи топширилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалги Олимпия ўйинларида ўсмирларимиз 10 та медални қўлга киритишган эди.