Ҳар нарсанинг ўз вақти-соати бор…

Туғилиш. Тажрибали дояларнинг айтишларича, чақалоқларнинг аксарияти тунги 12 дан 4 гача бўлган вақтда туғиларкан.

Қон босими. Тунги соат 4 билан 5 оралиғида киши қон томирларида энг паст босим бўларкан. Шунинг учун ҳам бу вақтда уйқудан уйғониш жуда қийин кечади.

Ювиниш. Эрталабки 8 да совуқ сувда чўмилиш жуда фойдалидир. Чунки, шу пайтда организмда ҳимоя кучлари фаоллашган бўлади.

Овқатланиш. Эрталабки 8 даги нонушта қоматингизга ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди. Негаки, бу пайтда углеводлар ёғга эмас, балки энергияга айланади. Лекин кечқурунги 8 да тановвул қилинган овқат эса қоматингизни бузиши мумкин. Чунки, у жисмингизда ёғга айланади.

Даволаниш. Тиббий муолажалар учун, яъни эмдори (укол) ва дори-дармон қабул қилиш учун энг яхши вақт эрталабки 9 лар оралиғидир. Бу пайтда тери ўта сезувчан бўлади. Бироқ, эҳтиёж сезилса, тиш дўхтирига яхшиси тушдан кейин учрашганингиз маъқул.

Ижод учун қулай вақт эрталабки соат 10 ва туш пайти. Сабаби бу вақтда мия тиниқ ва фаоллашган бўлади.

Ҳазм. Соат тушки 13 да меда энг кўп суюқлик ишлаб чиқаради. Ҳатто бу пайтда овқатланмасангиз ҳам.

Уйқу. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, энг ширин уйқу кундузги соат 14 дагисидир. Бу пайтдаги уйқу организмга тунги уйқудан кўра кўпроқ хуш ёқади. Табибларнинг фикрича, соғлиқнинг ярми кун ярмидаги уйқуда экан. Бу фикрда жон бўлса керакки, Европа олимлари тушда иш жойларида бироз мизғиб олишни расман жорий этишга жиддий киришишмоқда.

Соч ва тирноқлар. Соат 16 ва 18 лар атрофида соч ва тирноқларнинг ўсиши тезлашади.

Иштаҳа ва мусиқа. Соат 17 да иштаҳа тез қўзғалса, 19 да эса мусиқа тинглаш учун энг кўтаринки руҳ пайдо бўлади.

Мулоқот. Дўстона мулоқот учун яхши соат 18 ва 20 оралиғидир. Одамзот негадир шу пайт ўзини ёлғиз ҳис этади.

Бахтиёр ҲАЙДАРОВ тайёрлади

Яна ўқинг:  Райан Гиггз: Гиггз, майдонга туш!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: