Боксчиларимиз муваффақияти

Киев шаҳрида давом этаётган 15-16 ёшли боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоларидан яна тўрт нафари кейинги даврага йўлланма олди.

Козимбек Мардонов 70 килограмм вазн тоифасидаги биринчи жангида беларуслик Артём Вавилауни катта устунлик билан енгди. Энди у чорак финал йўлланмаси учун россиялик Владимир Харченко билан рақобатлашади.

Мусобақани иккинчи даврадан бошлаган Бобурмирзо Толибов озарбайжонлик Парвиз Гулиевни мағлубиятга учратиб, 57 килограмм вазн тоифасидаги навбатдаги баҳсда америкалик Майкл Нельсонга қарши рингга чиқадиган бўлди.

Ойбек Жўраев 48 килограмм вазнда исроиллик Михаил Остроумовни мағлубиятга учратган бўлса, 66 килограмм вазнда Осиё чемпионати совриндори Элдор Мержанов италиялик Самуэль Мансарела устидан зафар қучди.

ЎзА.

Яна ўқинг:  Чемпионат юқори савияда ўтди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: