Aнтибиотикларга чидамли инфекциялар рейтинги

Бир гуруҳ шифокорлар антибиотикларга чидамли инфекцияларнинг рўйхатини тузишди.

Ўтган асрнинг 50-70 йилларида айрим инфекцион касалликларнинг ер юзида бутунлай йўқ бўлиб кетганлиги ҳақидаги қарашлар бироз барвақт эълон қилинганга ўхшайди.

Ҳозирда фақат чин чечак мана 20 йилдан бери она заминда расман қайд этилмаганлиги қувонарли ҳол.

Келинг, тиббиёт тарихида антибиотикларнинг кашф этилиши қандай катта аҳамиятга эга бўлганлигини бир эслаб кўрайлик.

Ўша даврда кун келиб инсоният барча инфекция устидан ғалаба қозонишга олимлар катта ишонч билдиришган. Ҳақиқатдан ҳам бу ишончга катта сабаб бор эди. Чунки, пенициллин кашф этилган дастлабки вақтда ушбу антибиотик стафилококк, пневмококк, стрептококк ва бошқа шу каби турли хавфли микробларга қарши самарали таъсир этар эди. Бироқ, орадан бир неча ўн йил ўтгач кўпгина касаллик чақирувчи микроорганизмлар пенициллинга нисбатан чидамли бўлиб қолди. Шифокор – олимлар эса антибиотикларга чидамли мутант микробларга қарши янада самаралироқ доривор воситалар яратиш устида бош қотиришмоқда. Мисол тариқасида ана шундай самарали кашфиётлардан бири «Левомеколь» малҳамидир. Бу мазь яллиғланишга ва микробларга қарши фаол таъсир этади ҳамда яраларни тез битиради. Ушбу малҳам грамммусбат ва гарммманфий микрооргаизмларга қарши бирдай самарали таъсир этади. Яъни, ичак таёқчаси, стафилакокк, кўк йиринг таёқчаси каби микроорганизмларга қирон келтиради.

Яқинда оммавий ахборот воситаларида Америка юқумли касалликлар жамияти томонидан энг хавфли инфекциялар рўйхати эълон қилинди. Бу рўйхатда қуйи­даги инфекциялар ўрин олган:

– Метициллинга турғун тилларанг стафилококк (Staphylococcus aureus). Эксперт­ларнинг фикрича ер юзидаги ҳар учинчи киши териси ёки нафас йўлларида бу инфекцияни ўзи билан ташиб юради.

– Яна бир бактерия — бу Acinetobacter baumannii ҳам яраларнинг битишига қаршилик қилиб, бактериал менингитни келтириб чиқаради.

Яна рейтингни давом эттирсак. Унга ванкомицинга резистент (турғун) энтерококк (Enterococcus faecium), ичак таёқчаси (Escherichia coli), аспергилл (Aspergillus), клебциелла (Klebsiella), кўк йиринг таёқчаси (Pseudomonas aeruginosa) киради. Маълумки, ушбу инфекцияларга қарши курашиш жуда қийин. Сабаби бу инфекциялар антибиотикларга чидамли бўлиб қолмоқда. Уларга қарши янада самаралироқ дори воситалари устида олимлар бош қотиришига умид қиламиз.

Гулширин

Яна ўқинг:  Олхўри овқат ҳазм қилинишини яхшилайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: