ШИЖОАТ ВА МАТОНАТ ТАНТАНАСИ

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида футболни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор самарасида мамлакатимиз футболчиларининг халқаро майдонлардаги ютуқлари салмоғи тобора ортиб бормоқда.

Эронда ўтказилган қитъа чемпионатида ғолиб бўлган ўсмирларимиз каби ёшлар терма жамоамиз ҳам Бирлашган Араб Амирликларида 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида ярим финалга чиқиб, 2013 йили Туркияда бўладиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Хабарингиз бор, Жаҳон чемпионатида 24 жамоа иштирок этади. Жамоалар қитъа чемпионатлари орқали мундиал йўлланмасига эга бўлишади. Ушбу йўлланмани қуйидаги жамоалар қўлга киритдилар: Эстонияда (УЕФА) 19 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Европа чемпионатидан: Испания, Греция, Франция, Англия, Португалия, Хорватия. БААда (ОФК) бўлиб ўтган Осиё чемпионатида эса Ўзбекистон, Жанубий Корея, Австралия, Ироқ мамлакат ёшлари қўлга киритдилар.

Шунингдек, Аргентинада бўлган (КОНМЕБОЛ) Жанубий Америка чемпионатидан 4 та, Мексикада бўлган КОНКАКАФ чемпионатидан 4 та, Жазоирда кечган Африка чемпионатидан 4 та, Океания чемпионатидан 1 та ўрин ҳамда мезбон – Туркия иштирок этишади.

Яна ўқинг:  ОЛМА ЕНГ, СОҒЛОМ БЎЛАСИЗ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: