Излаган имкон топади

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маълумотларига кўра, “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудларда 808 минг 179 нафар йигит-қизнинг ишсиз экани аниқланиб, уларнинг 15 минг 21 нафарига амалий ёрдам кўрсатилиб, ўзлари хоҳлаган иш билан шуғулланиши учун имконият яратилди.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича ёрдам сўраган ёшларнинг 67 нафарига бўш бинолар, 1 минг 549 нафарига ер майдонлари ажратилди. 1 минг 784 нафар ёш тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилди.

Мамлакатимизда ёшлар учун ҳар бир соҳада, жумладан, тадбиркорлик соҳасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳукуматимиз томонидан ёшлар тадбиркорлиги учун имтиёзли кредитларнинг ажратилиши уларга келажакдаги фаолиятлари учун муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.

Ҳозирда 21 ёшдаман. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгаши тавсияси билан 13 фоизли имтиёзли 500 миллион сўм миқдоридаги кредит олиб, болалар пойбзалларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона ташкил этдим ҳамда ўз фаолиятимни бошладим. Айни вақтда корхонамизда 35 нафар тенгқур ёшларни иш билан таъминлашга эришдим. Тез кунларда ишчи ўринлари сонини икки баробар ошириш олдимизда турган асосий мақсадлардан биридир. Бизнинг корхонамиз йил давомида 80 мингдан зиёд болалар пойбзалларини ишлаб чиқаришни режалаштирган. Маҳсулотларимиз келгусида ички бозордан ташқари экспорт учун ҳам йўналтирилишини олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Яқин кунларда Россиянинг йирик корхонаси билан шартнома имзолаш арафасида турибмиз. Орзуим шу кичик корхонам орқали нафақат ўз оилавий бюджетимга, балки юртимиз тараққиётига ҳам муносиб ҳисса қўшишдир.

“Ёш бўлишингга қарамай бундай натижага қандай эришдинг? Муваффақиятинг калити нимада?” – деб менга жуда кўпчилик савол беради. Буларнинг барчаси ҳукуматимиз томонидан биз ёшларга қаратилаётган эътибор, хусусан, ҳам моддий ҳам маънавий ёрдам самарасидир. Яратилаётган имкониятлар қаршисида қўл қовуштириб ўтирмаслик эса ҳақиқий муваффақият калитидир. Айтишади-ку, “Излаган имкон топади” деб.

 

Муҳаммадали МАЪРУФХОНОВ,

ёш тадбиркор

Яна ўқинг:  Соғлом оила – соғлом жамият

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: