БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ ЖЎНАТИЛДИ

Ҳар йили Янги йил арафасида “Президент арчаси” шодиёналари кўтаринки руҳда, байрамона кайфиятда ўтказилаётгани бу борадаги амалий ишларнинг ёрқин ифодасидир. Болажонларнинг энг севимли байрамига айланган ушбу тантаналарда давлатимиз раҳбарининг ўқув анжомлари, турли ширинликлардан иборат совғалари кичкинтойлар учун унутилмас туҳфадир.

Бу йил ҳам Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Sen yolg‘iz emassan” республика болалар жамоатчилик жамғармаси томонидан ушбу байрамни юксак савияда ўтказиш учун қизғин ҳозирлик кўрилди. “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” уйлари ўғил-қизлари, “SOS – болалар маҳаллалари” тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун Президент совғалари тайёрланиб, жойларга етказилди.

Совғалар жорий йилнинг 29 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ташкил этиладиган “Президент арчаси” байрам тадбирларида тантанали равишда топширилди.

Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудидаги мактабгача таълим масканлари, умумтаълим мактаблари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, болалар кутубхоналари, Ахборот-ресурс марказларида, маданият ва санъат масканларида Янги йил байрами кўтаринки руҳда нишонланмоқда. Ушбу тадбирларда ёш авлодни ватанпарварлик, фидойилик, юрт тинчлиги ва осойишталиги, яратилган шароит ва имкониятларнинг қадрига етишга ундовчи бадиий-мусиқий дастурлар, викториналар, кўрик-танловлар ўтказилиб, уларда ҳар бир ўғил-қизнинг фаол иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўқиши, зукколиги, намунали хулқи билан бошқаларга ибрат бўлаётган болажонларга бадиий китоблардан иборат совғалар топширилди.

Буларнинг барчаси мамлакатимизда ёш авлод камолоти ва истиқболи йўлида кўрсатилаётган улкан эътиборнинг амалий ифодасидир.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Яна ўқинг:  ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: