Янги оромгоҳ болаларга қувонч улашмоқда

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Тиббий-ижтимоий маркази ҳовлисида Туркиянинг TIКA агентлиги кўмагида болалар оромгоҳи ташкил этилди.

Бу ерда эртамиз эгалари учун футбол, волейбол, баскетбол, теннис майдонлари, ошхона, ётоқхона, ювиниш ҳамда кийим алмаштириш хоналари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу кундузги соғломлаштириш маркази бир вақтнинг ўзида 40 нафар болага юқори даражали хизмат кўрсатади.

Куни кеча ушбу оромгоҳнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда фонд ходимлари, TICA агентлиги мутахассислари, кенг жамоатчилик вакиллари, болалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди. Тадбир чинакам шодиёнага айланди. Эл суйган санъаткорларнинг қўшиқлари тадбирга ўзгача файз бағишлади.

– Оромгоҳда мазза қилиб дам оляпмиз. Бўш вақтимизда спорт билан шуғулланяпмиз, – дейди Азиз Раҳимов.

Дастур сўнггида хорижлик меҳмонлар болаларга эсдалик совғалари улашди.

 

Д. ФАЙЗИЕВА

Яна ўқинг:  Зарарли, аммо “яроқли”. Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмоқда(ми)?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: