Истиқлол улашган муқаддас хотира

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2000 йили пойтахтимизда “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи барпо этилди.

Мажмуа таркибида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ва шу номдаги жамғарма ташкил қилинди. 2001 йилдан буён 31 августни Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида нишонлаш эзгу анъанага айланди.

Ушбу мажмуа мустабид тузум даврида зулм ва тажовуз қурбони бўлган юртдошларимиз хотирасига кўрсатилган улкан эҳтиромнинг ёрқин ифодасидир. Бу ерда аждодлари хотирасини ёд этишга келганлар, айниқса, ёшлар бугунги тинч ва осойишта, тўкин ва фаровон ҳаётга қандай оғир йўқотиш­лар, синовлар ва машаққатлар эвазига эришганимизни англайди, тинчликнинг, мустақилликнинг нақадар буюк неъмат эканини теранроқ ҳис этади.

Яна ўқинг:  Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: