Табиий антибиотиклар

Ҳапдориларни бежиз заҳарга менгзашмайди, агар меъёрдан сал ошса улар заҳарга айланади. Ҳапдори шаклидаги антибиотикнинг салбий таъсири эса бундан ҳам баттар. Шу боис, уларни бўлар-бўлмасга ичаверманг. Негаки, табиий антибиотиклар етарли. Табиат яратган неъматлар ҳапдорилардан кўра минг бора афзал. Уларнинг таъсири кучли бўлмаса-да, кимёвий усулда тайёрланган доридан кўра фойдалироқ, яъни организмга зарар қилмайди. Шифобахш гиёҳдан тайёрланган табиий антибиотикдан, аввало, касалликдан ҳимояланиш ва унинг олдини олиш, қолаверса, оғир кечмаётган хасталикни даволаш мақсадида фойдаланиш зарур. Касаллик кучайган ҳолдагина кимёвий ҳапдориларга ўтиш керак.

Амалда барча ўсимликлар ўзида антибиотик модда ишлаб чиқаради. Бироқ шундай гиёҳлар ҳам борки, улардаги антибиотик моддалар организмдаги касаллик қўзғовчиларга кучли таъсир кўрсатади. Масалан, пиёз ва саримсоқни кўпчилик билади. Қуйида кенг оммалашмаган гиёҳларнинг шифобахшлиги хусусида сўз юритамиз.

“Вера” алоэси. Алоэнинг 250 тури мавжуд. Бироқ саҳрода ўсувчи “вера” алоэсини шифокорлар хуш кўришади. Унинг таркибида 160 хил модда мавжуд бўлиб, жумладан, ацеманнан моддаси ҳам вирус, замбуруғ бактерияларини қира олиши, ҳам иммунитетни мустаҳкамлаши билан эътиборга лойиқ. У касалликдан ҳимояловчи ва даволовчи хосиятларга эга.

Қатиқ, маъданли сув, бижғитилган карамни бўтқа қилиб, уларга тенг миқдорда “вера” алоэси шарбатини қўшиб кунига бир ёки икки қошиқдан ичиб юрсангиз, шамоллашдан сақлайди.

Сабзавот ва мева шарбатлари тайёрлашда унга алоэ қўшса ҳам бўлади. Бозорларда сотилаётган бошқа турдаги алоэлар ва уларнинг сувда эритилган ёки контцентратланганини харид қилиш тавсия этилмайди. Уларда керакли табиий моддалар кам. Яхшиси “вера” алоэсини гултувакда ўстиринг. Бу осон ва арзон.

Тошчўп. Бу гиёҳнинг таркибида фойдали мойлар, антисептиклар жуда кўп. У шамоллашга қарши энг яхши воситадир. Қулайлиги шундаки, тошчўпни бемалол чойга ўхшатиб дамласа бўлади. Туйилган бир чой қошиқ тошчўпни 250 мл. қайнаган сувга солиб дамлаб, эфир мойлари учиб кетмаслиги учун сочиқ ёпиб қўйинг. 15 дақиқадан сўнг иссиғида ичиш зарур. Бу шамоллашнинг олдини олади. Бордию касаллик зўрайиб, қаттиқ йўтал тутса, кунига 5 пиёлагача ҳам ичиш мумкин.

Грейпфрут донлари экстракти жуда кучли антибиотик ҳисобланади. Унда 800 хил бактерия штаммларига ва 100 хил замбуруғларга қирон келтирадиган қувват бор. Бироқ уй шароитида грейпфрут донлари экстрактини тайёрлаш қийин. Яхшиси, унинг тайёрини сотиб олинг. Фақат унутмангки, ундан узоқ вақт фойдаланилса, микроорганизмлар ўрганиб қолиши мумкин.

Яна ўқинг:  Мурчнинг фойдали тўққиз хусусияти

Прополис. Микроорганизмлар прополисга мослаша олмайди. Шу жиҳати билан у грейпфрут донлари экстрактидан афзал. Шамоллашга чалинмаслик учун прополиснинг ўн томчисини бир стакан сувда эритиб, уч-тўрт ҳафта кунига уч маҳалдан ичиб юринг. Бу муолажани бир йилда бир неча бор такрорланг. Масалан, шамоллаш мавсуми, олис сафар, таътиллар, байрамлар олдидан.

“Сабзини қаймоқ билан бирга истеъмол қилиш керак”, дейди шифокор Е. Бондарева. Негаки, сабзида А дармондориси бор, у ёғда эрийдиган витаминлар гуруҳига киради. Яъни сабзи меъдада яхши ҳазм бўлиши учун, аввало, ўт зардоби билан бирикиши зарур. Ўтнинг ажралиши эса, ўз навбатида, таомнинг ёғлилигига боғлиқ. Таом қанча ёғли бўлса, ўт шунча кўп ажралади. Сабзи ёғли неъматларга кирмайди, шу сабабли уни истеъмол қилганда ўт кам ажралади ва табиий равишда сабзидаги А дармондориси организмга яхши сингимайди. Агар қирғичдан чиқарилган сабзига қаймоқ ёки сметана аралаштириб истеъмол қилсангиз А дармондориси нафидан кўпроқ баҳраманд бўласиз.

Нонуштага тухум ва… картошка. Америкалик парҳезшунос Ж. Смитнинг айтишича, бу таомлар семириб кетишнинг олдини олади. Бироқ бошқа перҳезшунослар қишда углевод ва оқсиллардан тийилмасликни ҳам маслаҳат беришади. Макарон ҳам, ёғсиз гўшт ҳам қиш ойлари организм учун қувват бўлади.

– Картошка таркибида фойдали бириктирувчи тўқималар кўплиги учун у ортиқча вазнни йўқотишга ҳам ёрдам беради, – дейди Ж. Смит. – Картошкадан тайёрланадиган печенье эса ниҳоятда фойдали. Бир дона ўртача печеньеда 1500 миллиграмм калий, 6 грамм оқсил, 300 дан камроқ калория бор. Эрталаб югурадиган, фитнес билан шуғулланадиганлар учун бир бўлак пишлоқ ёки янги сабзавотлар билан бирга картошкадан қилинган печений энг яхши нотушта.

– Бундан ташқари, тухумни ҳам унутманг, – дейди Ж.Смит. – Унинг таркибидаги оқсил ва тўйимли моддалар вазнни меъёрда ушлашга ёрдам беради. Айрим тадқиқотларга кўра, тухумни хуш кўрувчилар кунига 300 калория кам энергия оладилар ва бир ойда камида бир кило вазн йўқотишади. Шу сабабли нонуштада, албатта, бир-икки дона тухум ейиш керак. Ҳар куни бўлмаса ҳам, ҳафтада 3-4 марта тухум истеъмол қилган яхши.

ziyouz.com сайтидан олинди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: