Кўчаларни ифлослантирганлик учун жарималарни ошириш таклиф қилинди

«Mening fikrim» жамоавий мурожаатлар порталида кўча-кўйга чиқинди ташлаганлик учун жарималар миқдорини ошириш таклифи ўрин олган петиция эълон қилинди.
Мурожаат муаллифи Антон Кудрявцевнинг ёзишича, дуч келган жойга чиқинди ташланаверганлиги сабабли ахлат уюмлари пайдо бўлиб, шаҳар ва қишлоқлар қиёфаси ва санитар-гигиеник ҳолати ёмонлашмоқда, Ўзбекистон табиатига салбий таъсир кўрсатилмоқда.
Мурожаатда қайд этилишича, ҳозирги жарималар миқдори кам бўлгани учун жаримага тортиш тизими ўз самарасини бераётгани йўқ. Антон Кудрявцевнинг фикрича, жарималар миқдорини энг кам иш ҳақининг 10 дан 30 баробаригача кучайтириш орқали кўчалардаги чиқиндиларга қарши курашиш мумкин. Муаллиф Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ушбу мазмундаги моддани киритиш ва маъмурий баённомани расмийлаштириш жараёнларини соддалаштиришни таклиф қилмоқда.
«Жаҳон амалиёти юқори жарималар ва баённомани расмийлаштириш жараёнининг содда тизими самарадорлигини кўрсатди. Кўчалардаги тозалик бўйича етакчи ҳисобланган кўплаб мамлакатларда (АҚШ, Австрия, Буюк Британия, Сингапур, Ирландия, Австралия, Япония, Грузия, Белорусь) жарима миқдори 100 доллардан бошланади, бундан ташқари айбдорлар жамоат ишларига жалб қилиниб, қоидабузарлик такрор содир этилса, қамоқ жазосига ҳам ҳукм қилиниши мумкин», — деб ёзади муаллиф.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларКўкйўтал қандай хасталик?
Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши
