Каноэчиларимиздан яна бир медаль

Германиянинг Дуйсбург шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида дунёнинг етмишдан зиёд мамлакатидан бир ярим минг нафардан ортиқ спортчи ўзаро куч синашди.

Нуфузли мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Вадим Меньков каноэда эшкак эшиш бўйича 500 метр масофалик пойгада маррага иккинчи келиб, кумуш медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бу — ҳамюртимизнинг жаҳон чемпионатларидаги бешинчи сов­рини бўлиб, аввалги жаҳон чемпионатларида иккитадан олтин ва бронза медалларига сазовор бўлган.

Яна ўқинг:  Хона тозаловчи пардалар яратилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: