“Билимлар куни” – марралар сари

Самарқанд Молия-иқтисодиёт коллежида «Билимлар куни» муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад ўқувчиларни янги ўқув йилида олиб бориладиган ўқув жараёни билан яқиндан таништиришдан иборатдир.

Айтиб ўтиш керакки, ўқув даргоҳимизда янги ўқув йилига алоҳида ҳозирлик кўрилди. Барча ўқув хоналари замонавий жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, компьютер хонаси, бадиий ва дарс­лик китоблари билан таъминланган кутубхона, лингафон хонаси ва замонавий спорт зали ўқувчилар ихтиёрида. Коллежда ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари мақсадида қўшимча тўгараклар ташкил этилди. Мавжуд 49 та тўгараклардан 12 таси спорт тўгараги эканлиги коллежда ўқувчиларнинг нафақат билим олишлари, балки спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун ҳам зарур шароит яратилганидан далолат беради.

Тадбирда сўзга чиққанлар ўқувчиларга янги ўқув йилида улкан зафарлар тилади.

Г.ҚУЛМИРЗАЕВА,

Самарқанд Молия-иқтисодиёт коллежи математика фани ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2015/12-13)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: