Мағзи малҳам мевалар

Ёнғоқ

Таркибида юзга эрта тушадиган ажинлар ва кексайишнинг бошқа аломатларидан ҳимоя қилувчи антиоксидантлар мавжуд.

Ёнғоқда тери ва шиллиқпардалар саломатлиги учун зарур бўлган Е ва A витаминлари, шунингдек, иммунитетни мустаҳкамлайдиган ва тери ҳужайраларининг янгиланишига кўмаклашадиган С витамини ҳам бор. Унинг таркибида рух моддаси ҳам кўп бўлиб, ушбу микроэлемент чиройли сочлар ва мустаҳкам тирноқлар учун фойдалидир. Қолаверса, ёнғоқларнинг ушбу тури кўкрак бези саратонининг олдини олишга ҳам кўмаклашади. Умуман олганда ёнғоқ инсон саломатли учун жуда ҳам фойдали неъмат ҳисобланади.

Ерёнғоқ

Ерёнғоқ дуккаклилар оиласига мансуб ўсимлик бўлиб, унда мия ва асаб тизимининг яхши ишлаши учун зарур бўлган В гуруҳига мансуб витаминлар мавжуд. Шунингдек, унинг таркибида эслаб қолиш ва диққат-эътиборни тўплаш қобилиятини тикловчи моддалар бор. Ушбу мевадан ҳар куни 15-20 дона истеъмол қилиш инсон мия фаолиятини яхшилайди. Бунда қовурилган ерёнғоқни танлаган маъқул. Негаки, унинг қовурилмагани овқат ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир этиши мумкин. Шунингдек, ерёнғоқнинг юпқа пўсти кучли аллерген ҳисобланиб, уни истеъмол қилишда меъёрни сақлаган маъқул.

Бодом

Бодом – юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшиловчи ва қондаги зарарли холестерин миқдорини камайтирувчи табиат инъом этган неъматдир. Буни ўтказилган қатор тадқиқотлар ҳам исботлаб турибди. Хусусан, АҚШлик олимлар ортиқча вазнга эга кўнгиллилар орасида ўзига хос тадқиқот ўтказади. Семизларни икки гуруҳга ажратиб, қондаги холестерин миқдорини ўлчаб кўришади. Натижада, барча иштирокчиларда у меъёрдан ортиқ экани маълум бўлади. Шунда олимлар биринчи гуруҳнинг таомномасига бодомни қўшади, иккинчи гуруҳга эса аксинча қўшилмайди. 18 ойдан сўнг биринчи гуруҳ иштирокчиларининг қонидаги холестерин моддаси бир ярим йил давомида бодомсиз яшаган иштирокчиларникига қараганда сезиларли даражада паст экани маълум бўлади.

Буюк Британия олимлари олиб борган тадқиқот натижаларига кўра кунига 30 г тановул қилинган бодом инфаркт хавфини 47% га камайтирар экан. Олимлар буни бодом таркибида кўп миқдорда Е витамини мавжудлиги билан изоҳлашмоқда. Ушбу витамин организмни эрта кексайишдан ва юрак қон-томир касалликларидан ҳимоя қилади.

Шоҳрух НУРУЛЛАЕВ тайёрлади.

Яна ўқинг:  Соусли дўлмалар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: