Бодом зарарли холестеринларни йўқотиш хусусиятига эга

Пенсилвания университети олимлари мунтазам равишда бодом истеъмол қилиш юрак учун фойдали холестерин миқдорини 19 фоизга кўпайтиришини аниқлади. Бундан ташқари, бодом зарарли холестеринларнинг жигарга ўтишига ва уларни йўқ қилишга ёрдам беради, деб хабар беради The Hindustan Times нашри.

Тадқиқотда организмида зарарли холестерин миқдори кўп бўлган икки гуруҳ кўнгиллилар қатнашди. Биринчи гуруҳ ҳар куни 43 граммдан (бир ҳовуч) бодом, иккинчи гуруҳ эса бананли кекс истеъмол қилиб борди. Иштирокчилар олти ҳафта назорат қилинди, уларнинг организмидаги холестерин миқдори ўлчаб турилди.

Тадқиқот бодом истеъмол қилган қатнашчиларда фойдали холестерин миқдори 19 фоизга ортганини кўрсатди. Шунингдек, нормал вазндаги иштирокчиларда организмнинг зарарли холестеринларни жигарга ўтказиш жараёни 6,4 фоизга яхшилангани маълум бўлди. Бодом целлюлоза, оқсил, магний ва калийга бой. 10 дона бодом мағизининг энергетик қиймати 100 калорияга тенг.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Бақлажонли рулет

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: