Танишини уриб тан жароҳат етказиб, пулларини олган шахслар қидирилмоқда

2018 йил 21 июнь куни вақтинча Самарқанд шаҳрида яшовчи А.Р. Самарқанд шаҳрида таниши билан ўзаро жанжаллашиб, олган тан жароҳати сабаб Тошкент шаҳридаги Чилонзор туманида жойлашган РШТЁИМга ётқизилган эди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Самарқанд шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари натижасида шу йил 21 июнь куни  А.Р.нинг таниши, Самарқанд шаҳрида яшовчи 1989 й.т. Александра Безпятова ва бирга яшовчи расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи, 1987 й.т. Абдураҳмон Ўразовлар А.Р.нинг вақтинча яшаётган, Самарқанд шаҳар Мирзо Улуғбек кўчасидаги  хонадонига келиб, ҳеч бир сабабсиз унинг юз ва бош қисмига қўллари билан уриб жароҳат етказиб, “IРhone-5S” мобиль телефони ва пуллари, ҳисобида маблағлари бўлган банк карточкаларини олиб, ўзини йўловчи такси автомашинасига ўтказиб, Тошкент шаҳрига жўнатиб юбориб, ўзлари воқеа жойидан яширинганликлари аниқланган.
Александра Безпятова ва Абдураҳмон Ўрозовларни ушлаш чоралари кўрилган.Ҳурматли фуқаролар агар сиз юқорида жиноят содир этган шахслар ҳақида бирон маълумотга эга бўлсангиз дарҳол ҳудудий ички ишлар бўлимларига мурожат қилишинизни ёки «102» рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришингизни сўраймиз.  Бу билан сиз ушбу шахслар томонидан содир этилиши мумкин бўлган турли хил жиноятларнинг олдини олган бўласиз.

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2014/4)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: