Чой дарахти экстракти инфекциялардан ҳимоялайди

Жарроҳлик асбоблари ва имплантантлар юзасида касаллик келтириб чиқарувчи турли микрооорганизмлар биоплёнкаси ҳосил бўлади.

Бу инфекциялар жарроҳлик амалиёти вақтида бемор ўлимига сабаб бўлиши мумкин. Олимлар беморларни бу каби хавф-хатарлардан ҳимояловчи оддий ва арзон усулни топишди.

Аксарият ўсимликлар ўзидан антибактериал восита сифатида ишлатиладиган кимёвий моддаларни ишлаб чиқаради. Ушбу моддаларнинг энг кўп миқдори эфир мойлари ҳисобланиб, у чой дарахтида мавжуд. Ҳозирда мавжуд замонавий технологиялар ёрдамида эфир ёғларини ўсимликларни сиртқи қисмидан ажратиб олиш мумкин.

Ушбу антибактериал ҳимоя усули билан жарроҳлик асбоблари, бемор саломатлигига зарар етказувчи моддалар тушишининг олди олинади. Тадқиқотчилар, қайта ишлаш воситаларининг ушбу янги усули кўплаб инсонларнинг ҳаётини хавфли микроорганизмлардан ҳимоя қилишига умид билдиришмоқда.

 

Гулбаҳор БЕКЖОНОВА

Яна ўқинг:  Сиҳатгоҳлар саломатликни мустаҳкамлайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: