Ҳашар – азалий қадрият

Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги ва Қурбон ҳайити байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, маҳаллалар, аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш ва республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида жорий йил 18-19 август кунлари мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилди.

Шу кунлари маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳ, қабристон ва муқаддас қадамжолар тартибга келтирилди.

Биргина Фарғона вилояти шаҳар ва туманларида истиқомат қилаётган аҳоли ўзлари яшаётган, меҳнат қилаётган, таълим олаётган ҳудудларни, ариқ ва зовурлар, кўча ва хиёбонлар, муқаддас қадамжо ва қабристонларни тозалаш, ободонлаштириш ишларида фаоллик кўрсатди. Ҳашарнинг биринчи кунидаёқ, 1 миллионга яқин одам иштирок этди.

– Ҳашар халқимизга хос қадим ва олижаноб қадриятлардандир. Шу боис, ушбу тадбирда катта-ю кичик бирдек фаол иштирок этди. Хайрия ҳашарида юртдошларимиз ўртасидаги ҳамжиҳатлик, меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга кўмак бериш, юртни обод қилишдек эзгу мақсадлар амалда ўз ифодасини топди, – дейди “Шоҳимардон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рустамжон Тожибоев.

Мамлакатимизда бошланган ободонлаштириш ва тозалик ойлиги доирасида ўтказилаётган икки кунлик умумхалқ хайрия ҳашарида Сурхондарё вилоятидаги 717 маҳалла, 73 уй-жой ширкатлари уюшмаси, 7 олий таълим муассасаларида йирик ҳажмдаги ишлар бажарилди. Умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, маданият ва тиббиёт муассасалари, корхона ва ташкилотлар жамоалари ҳам ушбу тадбирда фаол қатнашди.

 

– Аждодларимиз минг йиллардан буён эъзозлаб келаётган миллий қадриятларимизнинг бир бўлаги бўлган ҳашарда маҳалламиз аҳли фаол иштирок этди, – дейди Термиз шаҳридаги “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дилфуза Тошбоева. – Асосий қисми кўп қаватли уйлар бўлган маҳалламизда турли миллатга мансуб 4 минг 635 нафар киши аҳил-иноқ яшайди. Уларнинг 1 минг 440 нафари 30 ёшгача бўлган ўғил-қизлардир.

 

Таъкидлаш жоизки, халқимиз орасида меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, ёшларимизни ватанпарвар ва фидойи инсонлар этиб тарбиялашлашда бу каби тадбирларнинг ўрни ўзи хос. Зеро, ҳашар – элга ярашар.

 

Х.ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  13 нафар бола Германияда даволаниб қайтди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: