Юлдузли ёмғир

12 август куни кечаси ажойиб осмон ҳодисасига гувоҳ бўлиш мумкин бўлади: сайёрамиз устига юлдузли ёмғир – Персеид метеор оқими «ёғилади».

Персеидлар ҳар йили август ойида пайдо бўлиб, уларни кузатиш жуда қизиқарли жараёндир. «Sinxua» агентлигининг хабар беришича, юлдузли ёмғирдан завқ олиш учун энг маъқул пайт Пекин вақти билан 13-август соат 2 дан 4 гачадир, чунки бу маҳалда у энг юқори фаолликка етган бўлади. Пекин ва Тошкент ўртасидаги уч соатлик фарқни ҳисобга оладиган бўлсак, бизда бу 12 август кеч соат 11 дан 13 август соат 1 гача бўлган вақтга тўғри келади.

Бу пайтда осмондан ерга соатига юзта юлдуз тушади. Фалакиёт ишқибозлари учун яхши янгилик шундан иборатки, бу йил юлдузли ёмғирни кўришга халал берадиган ёрқин ой бўлмайди.

Шуниси қизиқки, юлдузли ёмғир ҳодисасига Осиё мамлакатларида катта қизиқиш билдирилмоқда.

Яна ўқинг:  Соғлом бола – соғлом келажак

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: