Орзулар қай томон етаклар
Яқинда Ўзбекистон Бадиий Академияси, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамда Тошкент фотосуратлар уйи ҳамкорлигида Салима Абдураззоқованинг “Орзулар қай томон етаклар” номли шахсий расмлар кўргазмасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Кўргазмада рассомнинг портрет, пейзаж, натюрморт ва саҳна жанрларидаги асарлари тақдим этилди. Ёрқин рангларга бой тасвирларда она юрт, бетакрор табиат, заҳматкаш халқимизга бўлган юксак муҳаббат ўз ифодасини топгани билан алоҳида аҳамиятга эга.
Тақдимотни “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди раиси Светлана Инамова қисқача табрик сўзи билан очди. Шунингдек, тадбирда амалий санъат намоёндалари, мухлислар ўз фикр-мулоҳазалари билан қатнашди.
Жавлон САЪДУЛЛАЕВ