Токио-2020 паралимпия ўйинларига илк лицензия қўлга киритилди

Жанубий Кореянинг Чхонжу шаҳрида паралимпиянинг ўқ отиш спорт тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада 25 та мамлакатдан 50 нафардан ортиқ спортчи куч синашмоқда.

Мусобақада иштирок этаётган спортчимиз Сервер Ибрагимов 10 м. га пистолетдан ўқ отиш бўйича беллашувларнинг финал босқичида 236.8 натижа қайд этди ва кумуш медаль соҳибига айланди.

Чемпионатнинг олтин ва бронза медаллари хитойлик спортчилар Янг Чао (237.2) ҳамда Хуан Хинг (215.0)ларга насиб этди. Эътиборлиси, Сервер Ибрагимов ҳамюртларимиз орасида 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган илк спортчига айланди.

Яна ўқинг:  Тошкентда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ваколатхонаси очилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: