TIBBIYOT YANGILIKLARI (2013-31)
Узоқ умр кўрай десангиз, ичманг!
Франциялик олимларнинг таъкидлашича мунтазам спиртли ичимлик ичадиган одамларнинг таъкидлашига бу каби маҳсулотни жуда кам истеъмол қиладиган ва умуман ичмайдиган кишиларга нисбатан 14 йил аввал инсульт хасталигига чалиниши мумкинлигини аниқлашди.
Франциядаги Лилль университети ходимлари олиб борган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, 60 ёшдан кичик бўлган «ичувчилар» инсульт хуружига учраганидан кейинги икки йил ичида ҳаётдан кўз юмиши мумкин экан. Шифокорларнинг сўзларига кўра, спиртли ичимликларни кўп миқдорда ичиш оқибатида ёшлик чоғида ҳам инсультнинг оғир турига дучор бўлиш хавфи бор.
Минг дардга даво
Янги зеландиялик олимларнинг сўзларига кўра, асал, гул чанги, асалари заҳри ёрдамида қон томирларининг кенгайиши, псориаз, артроз ва остеохондроз каби турли хил касалликларни даволаш мумкин экан.
Уларнинг айтишича, асал таркибидаги организм учун жуда зарур бўлган темир, йод, цинк, кобальт, марганец, фтор каби ўттизга яқин микроэлементлар уйқусизлик, меъда-ичак хасталиклари ва шамоллашни ҳам табиий йўл билан даволаш, жигарни тозалаш имконини беради.
Маълумотларга қараганда, микроэлементлар таркибига кўра асалнинг ўттиз фоизли эритмаси инсон қонидан тайёрланган плазма ўрнини ҳам боса олади. Боиси қон билан асалнинг кимёвий таркиби деярли бир хил. Шунинг учун ҳам асал парҳез таом ва шифобахшлик борасида тенгсиз ҳисобланади.
Чекиш кўзга зиён
Хитойлик олимлар тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш кўзга катаракта тушиши – кўз хиралашишига олиб келиши мумкин, деб таъкидламоқда.
Узоқ вақт олиб борилган тадқиқот ишлари натижасида маълум бўлишича, чекувчиларда чекмайдиганларга нисбатан кўзнинг ушбу турдаги касаллигига чалиниш хавфи анча юқори.
Хитойнинг Чжэцзян университети қошидаги Офтальмология институти вакилларининг сўзларига кўра катарактанинг ўз вақтида олди олинмаса, ёхуд тўғри даволанмаса, кўрликка сабаб бўлиши мумкин. Шу боис экспертлар чекишдан бутунлай фориғ бўлиш лозимлигини тавсия этмоқда.
Саҳифани интернет материаллари асосида Н.НОРБОБОЕВ тайёрлади.