Дониёр Солиев – совриндор

Франциянинг Лион шаҳрида енгил атлетика бўйича жисмоний имконияти чекланган ва ногирон спортчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Дониёр Солиев кумуш медални қўлга киритди.

Мазкур жаҳон чемпионати спортнинг ушбу тури бўйича нуфузи жиҳатидан Паралимпия ўйинларидан кейин турадиган мусобақа ҳисобланиб, бу йилги жаҳон чемпионатида 99 давлатдан келган 1100 нафар атлетлар ғолиб­лик учун кураш олиб боришди. Дони­ёр­ Солиев уч ҳатлаб сакраш мусобақаларида 15,06 м. натижа кўрсатиб, кумуш медаль совриндори бўлди.

Эътиборлиси, Дониёр Солиев мазкур йирик спорт анжуманида нафақат ўзининг шахсий рекордини янгилашга, балки 2012 йилги Паралимпия ўйинларининг уч ҳатлаб сакраш мусобақаларида олтин медалга сазовор бўлган спортчининг натижасидан (15,01 м) ҳам юқори кўрсаткични қайд эта олишга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясидан олинган маълумотларга кўра, Франция давлатига йўл олган беш нафар (Дониёр Солиев, Ҳусниддин Норбеков, Миран Сахатов, Фарруҳ Мирзақулов, Аброр Иброҳимов) спортчимиздан уч нафари кучли тўртликдан ўрин эгаллашган ва ушбу муваффақият енгил атлетика спорт турида бугунга қадар қўлга киритилган ютуқларнинг энг йириги ҳисобланади.

– Унинг ушбу муваффақияти мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликларнинг самараси деб биламан. Дониёрнинг жаҳон чемпионатида қўлга киритган натижаси тобора яқинлашиб келаётган Истиқлолнинг 22 йиллик шодиёналарига ўзига хос совға бўлганлигини ҳам мамнуният билан таъкидлаш жоиз. Энди истеъдодли спортчимиз, жорий йилнинг октябрь ойида Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказиладиган II ПараОсиё ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади, – дейди Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси Бош котиби Омонжон Ғофуров.

Яна ўқинг:  BIR GAP BOR (2014/27)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: