Ўқувчига энг яхши туҳфа

Бугунги ўқувчининг дарс тайёрлаши, қўшимча вазифаларни бажариши учун ўқув қўлланмаси-ю, адабиётлар талайгина.

Иқтисодиёт соҳасини эгаллаётган ёшларимиз учун шу йил нашр этилган «Кичик корхоналарни молиялаштириш» қўлланмаси ҳам шулардан биридир. Китобда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик масалаларига кенг ўрин берилган бўлиб, Тошкент Банк коллеж уни ўқитувчиси, касб-ҳунар таълими аъло­чиси Нигора Абдураҳмонова тайёрланган. Ўқув қўл­лан­маси касб-ҳунар коллежларининг «Молия» ва «Банк иши» мутахассислиги ўқувчиларига мўлжалланган.

Юртбошимиз 2013 йилни «Обод турмуш йили» деб эълон қилар экан, мамлакатимизда амалга оширилиши лозим бўлган энг муҳим масалалардан бири – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш эканлигини яна бир бор таъкидлади. Шу жиҳатдан қўлланма учун муҳим мавзу танланиб, унда кичик корхоналарни ташкил этиш ва молиялаштиришни йўлга қўйиш, улар фаолиятини ва истиқболда ривожлантиришни режалаш, харажатларни бошқариш, солиқ, кредит каби бошқа муаммоларини ҳал этиш масалалари қамраб олинган. Юртимиз иқтисодиётини янада ривожлантириб бориш эса ўсиб келаётган авлод, етук мутахассислар қўлида экан, уларнинг иқтисодий билимларини пухта ва чуқур ўрганиб боришлари давр талабидир.

Ўқувчи учун яратилган ҳар бир китоб эса хоҳ у илмий хоҳ бадиий мавзуда бўлсин, янги билимлар манбаи ва энг яхши туҳфадир.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-18)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: