Тиббий кўрик ўтказилди

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жам­ғармаси жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, «Соғ­лом она – соғлом бола» ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Жумладан, жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари республикамиз миқёсида маҳаллалар ва қишлоқларда бўлиб, аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга соғлом турмуш тарзи ва уни тўғри шакллантириш мавзуларида тиббий маслаҳатлар бериб келмоқда.

Жорий йилнинг 7 ойи давомида Республика тиббий-ижтимоий патронаж кўчма бригадалари томонидан жойлардаги Соғлиқни сақлаш бошқармалари мутахассислари билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 596 та қишлоқ ва 1515 та маҳаллаларидаги 26 643 та оилаларнинг ижтимоий шароити, ундаги психологик муҳит ва болалар соғлиғи ўрганилди. Тиббий кўрик давомида жами 116 662 нафар фуқаро тиббий текширувдан ўтказилди.

Яқинда «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармасининг Тиббий ижтимоий маркази шифокорлари Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Жарариқ» маҳалласида бўлиб, «Соғлом оила — тараққиёт пойдевори» шиори остида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Кўрик давомида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мавзусида тушунтириш ишлари олиб борилди. Тиббий кўрикдан ўтганларнинг асосий қисмини аёллар, ўсмирлар ва фертиль ёшидаги аёллар ташкил этди.

М. ТОЛИПОВА

Яна ўқинг:  УРГАНЧ – ижтимоий-сиёсий барқарорлик тимсоли

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: