Банкомат орқали хорижий валютани нақд олиш мумкин
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2018 йил 1 апрелдан бошлаб банк пластик картасидаги хорижий пул маблағларини махсус ўрнатилган банкоматлар орқали нақд олиш имкониятига эга бўлишди. Бу ҳақида Kun.uz мухбири хабар беради.
Маълум қилинишича, мамлакатдаги тижорат банклар ички монетар-конвертацион сиёсатига асосан битта банк пластик картасидаги маблағларни нақд қилиш учун кунлик чеклов ўрнатиши ва ушбу меъёр мустақил белгиланиши ойдинлашмоқда. Шунингдек, банк пластик картасидаги хорижий маблағни нақд этиш учун банк мижоздан хизматдан келиб чиқиб, 3 фоизгача устама олиши мумкин.