Мусиқага ошно болалар

Психологлар мусиқа билан мунтазам шуғулланган боланинг луғавий бойлиги бошқа тенгдошларига нисбатан юқори бўлади, деган хулосага келди.

Мусиқа орқали инсонни даволаш мумкинлигини эса ўтмишда ота-боболаримиз ҳам айтиб кетган. Маълум бўлишича, кучли ва жарангли овозга эга инсонлар жисмонан соғлом ҳисобланар экан. Бирор мусиқа асбобини чалишни ўрганган боланинг эса тилшунослик қобилияти ривожланади.

Куни кеча пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 165-мактабгача таълим муассасасида мусиқа мураббийлари иштирокида “Боғчада мусиқа” номли тадбир бўлиб ўтди. Семинарга таклиф этилган туман халқ таълими бўлими ходимлари МТМнинг мусиқа раҳбари Камола Бўриева ва Юлдуз Исмоилова тайёрлаган “Мусиқа орқали мактабгача ёшдаги боланинг шахсида интегратив фазилатларини шакллантириш” мавзусидаги маърузалари орқали ажойиб маълумотларга эга бўлди.

Тадбирда болажонлар фаол иштирок этди. Улар “Азму бўстон – Ўзбекистон” қўшиғини маромига етказиб ижро этишди. Жажжи қизлар иштирокидаги рақс гулдастаси эса барчанинг кайфиятини кўтарди.

Шундан сўнг мактабгача таълим муассасаси мудираси Наргиза Исмоилова ушбу семинар ҳамкасбларнинг ўзаро тажриба алмашиб, янги педагогик технологиялардан унумли фойдаланган ҳолда янада самарали ишлашга туртки бўлиши ҳақида сўз юритди.

 

Сайёра ҚОДИРОВА

Яна ўқинг:  Истеъдод ғунчалари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: